RU

Последние новости

13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  2 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари "Бунёдкор" ва "Андижон"дан бўлди Новости

Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари "Бунёдкор" ва "Андижон"дан бўлди

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 7-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши дарвозабони - Марин Любич ("Бунёдкор").

"Бунёдкор" бу тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида "қалдирғочлар" посбони Марин Любич 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши мураббийи - Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор").

Кўпичлик бу турда "Бунёдкор"нинг Қаршидан мағлубият билан қайтишини тахмин қилганди. Аммо чемпионликка даъвогар ҳисобланган "Насаф" майдонида дурангга эришди. Камига "қалдирғочлар" 67-дақиқадан бошлаб 10 киши бўлиб қолишди. Шунга қарамай "Бунёдкор" сафардан муҳим очко билан қайтди. Шу тариқа, Зейтуллаев 7-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Фарҳод Соҳибжонов ("Андижон").

"Андижон" мазкур тур Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 52-дақиқасида қанотдан Абдуманнонов узатган тўпни Фарҳод Соҳибжонов Златан Ибрагимович услубида Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Айнан мана шу гол 7-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши футболчиси - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон").

"Андижон" сафида водий дербисида Бектемир Абдуманнонов жуда фаол ўйнади. Биринчи таймнинг 15-дақиқасида шериклари бошлаган ҳужумни гол билан якунлади ва иккинчи тайм бошида Соҳибжоновга голли узатмани амалга оширди. Умуман ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлган Абдуманнонов Суперлига 7-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика