RU

Последние новости

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Киберспорт. Dota 2 бўйича жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 14 соат ичида 6 млн. доллардан ошди Новости

Киберспорт. Dota 2 бўйича жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 14 соат ичида 6 млн. доллардан ошди

Кеча, 25 май куни Dota 2 ўйинида Battle Pass номли қўшимча контент тақдим этилди.

Ушбу контент орқали қаҳрамонларингизга янгича кўриниш беришингиз ва яна бошқа буюмларни сотиб олиш мумкин. Battle Pass тақдим этилганидан 14 соат ўтиб Dota 2 бўйича энг йирик турнир - The International 10 (норасмий жаҳон чемпионати)нинг мукофот жамғармаси 6 млн. доллардан ошди. Аслида турнирнинг бошланғич жамғармаси 1,6 млн. доллар бўлади. Battle Pass сотувидан тушадиган пулларнинг 25% жаҳон чемпионати жамғармасига ўтказилади. Бу сафар мусобақа жуда қисқа вақт ичида рекорд маблағ тўплай олди.

The International 10 коронавирус пандемияси туфайли ёзда ўтказилмайди. Тахминларга кўра, мусобақа қишда бўлиб ўтади ва турнир мукофот жамғармаси тарихда биринчи марта 50 млн. доллардан ошиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Dota 2 бўйича жаҳон чемпионати саралашларида истаган инсон ўз жамоаси билан иштирок этиши мумкин. Унда қатнашиш бепул.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика