RU

Последние новости

19:36Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси: "Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер Сити"га ўтгани билан табриклаймиз!"  0 19:34Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"  0 19:19"Бунёдкор" "Динамо"дан устун келган назорат ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:57Европа чемпионати бронза медали соҳиби Симон Кьер фаолиятини якунлади  0 18:34Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"  35 18:11"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Шотландияда давом эттиради  0 17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  5 17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  3 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  5 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  5 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  6 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  1 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  8

Киберфутбол: Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди Новости

Киберфутбол: Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Теги :  Киберфутбол
"Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятларидаги саралаши бўлиб ўтди.

3 вилоятдан келган 19 киберфутболчи 4 гуруҳга бўлинишди.


Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган иштирокчилар плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.



Жўрақулов Жамшид ушбу саралаш ғолибига айланди. Кейинги ўринларни Абдурафиқов Акобир ва Абдураҳмонов Дилшод эгаллади.



Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятлари учун гранд-финалга 6 та йўлланма ажратилган эди. Кейинги учта ўрин соҳиблари Жўрақули Муроджон, Бобур Уралов ҳамда Шаҳзод Мирзаевлар ҳам Тошкентда ўтадиган турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.



Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 20 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 40 таликка кирган қолган 20 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика