RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  15 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Киберфутбол бўйича “Lokomotiv Cup” мусобақаси ўтказилди Новости

Киберфутбол бўйича “Lokomotiv Cup” мусобақаси ўтказилди

Теги :  Киберфутбол
Биласиз, киберспорт сўнгги пайтларда жуда тез суръатларда ривожланиб бормоқда.

Бу йил илк бор Ўзбекистон киберфутбол профессионал лигаси ҳам ўтказилади. Ушбу мусобақада “Локомотив” футбол клубининг барча тўрт нафар киберфутболчисининг ҳам иштирок этиши қувонарли ҳол, албатта.


Таъкидлаш жоизки, Олий Лига илк мавсумига ноябрь ойининг сўнгги декадасида старт берилади. Унга қадар эса “Локомотив” футбол клуби ташаббуси билан “Lokomotiv Cup” мусобақаси ташкил этилди. Биринчи бор ўтказилган ушбу турнирда жами 32 нафар киберфутболчи “темирйўлчилар” соврини учун кураш олиб борди. Улар қаторида “Қўқон-1912”, “Пахтакор”, “Олмалиқ” ҳамда “Насаф” каби клубларнинг тажрибали киберспортчилари баҳсларда қатнашганини алоҳида қайд этиш жоиз. Қизиқарли тарзда ўтган баҳслар якунига кўра “Sanjar_Loko” никли “Локомотив” киберфутболчиси бош совринни қўлга киритди. У финалда “Doniyor Bek’s”ни 4:2 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди. “Sherzod Schurrle_Loko” никли “Локомотив”нинг бошқа бир киберфутболчиси эса учинчи ўринни банд этди.




















Якунда ғолиблар “Локомотив” профессионал футбол клуби раҳбарияти томонидан тақдирланди. Тақдирлаш марсомида клуб бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, футболчилар – Кахи Махарадзе ҳамда Икром Алибоевлар иштирок этиб, ғолибларга совринларни топширишди. Шунингдек, мусобақани ташкил этишда жонбозлик кўрсатган Allianz Arena клуби раҳбари “Abdusapi Legend_Loko”га ҳам эсдалик совғаси ҳамда ташаккурнома тақдим этилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика