RU

Последние новости

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  14 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  5 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Кибер футбол. “Насаф” ПФК вакили турнир ғолиби бўлди! Новости

Кибер футбол. “Насаф” ПФК вакили турнир ғолиби бўлди!

Кейинги йилларда мамлакатимизда кибер футболга ҳам катта эътибор қаратила бошланди. Энди кўпгина олий лига жамоаларининг ўз кибер футболчилари ҳам бор.

Келгусида клубларнинг кибер футболчилари ўртасида катта турнирлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилган. Шунингдек ички чемпионатда ғолиб бўлган кибер футболчилар, халқаро турнирларда ҳам иштирок этадилар.

Ўзбекистон Кибер Футбол Ассосацияси ташаббуси билан, Тошкентда “Uz Arena” – киберспорт кўнгилочар биноси барпо этилди. Бу ерда ички лига турнирлари ва халқаро турнирлар ўтказилиши учун барча шароитлар мужассам этилди. Ассосация томонидан “Uz Arena”нинг очилишига бағишланган махсус акция ҳам ташкил этилди.

Ушбу акция пайтида барча қизиқувчилар учун 7 январгача бепул хизмат кўрсатилди.

Эътиборлиси, очилиш маросимига атаб ташкил этилган катта турнирда барча ўзбек футбол клублари кибер футболдаги профессионал ўйинчилари ҳам қатнашишди. “Насаф” ПФК шарафини ҳимоя қилаётган, Ўзбекистон кибер футболчилар  терма жамоаси сардори, “Keeper” никли Хислат Умаров турнир ғолибига айланди.



Хислат Умаров – “Keeper” ярим финалда “Локомотив” ПФК аъзоси,  Ўзбекистоннинг 2015-2016 йиллардаги чемпиони Ўктам Ибрагимов – “Rembo”ни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда эса кибер футболчимиз “Қўқон-1912” ПФК вакили ва жамоа мураббийи Дилшод Матёқубов – “Bankir”ни мағлубиятга учратди ва турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Хислат Умаров – “Keeper”га  Ps4 жёстиги совға сифатида топширилди. Бундан ташқари, “Uz Arena”да ўтказилган биринчи расмий катта турнир ғолиби сифатида, бинода унинг катта сурати осиб қўйиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз кибер футболи олий лигасида клубимиз шарафини,  Хислат Умаров билан бирга  Илҳом Турдиқулов ҳам ҳимоя қилмоқда.

Ҳар иккала кибер футболчимизга кейин турнирларда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика