Кьеза: "Ювентус" учун ҳар бир учрашув финалга тенг"
07 мар 2021 12:49
Новости
Кьеза: "Ювентус" учун ҳар бир учрашув финалга тенг"
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза А Серия доирасида "Лацио" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Хато қилиб, гол ўтказиб юборганимиздан кейингина яхши ўйин кўрсата бошладик. Жамоада касбга фидоийлик ва ишга садоқатлилик ҳисси жўш урганини кўрсата олдик, деб ўйлайман. Шундай ўйин кўрсатаверсак, барчаси яхши бўлишига ишонаман.
"Верона" билан ўйиндаги дуранг биз учун ёқимсиз натижа бўлди. Ўшанда майда деталлар барчасини ҳал қилганди. Бугун эса биз ўйин тақдирини ўзимиз ҳал қилишга ҳаракат қилдик.
"Лацио" яхши жамоа эканлигини кўрсата олди. Кучли тўртлик учун курашадиган жамоа билан ўйин доимо муҳим бўлади. Шунингдек, биз ҳам Скудетто учун ҳаракат қиляпмиз.
Буёғига биз учун барча ўйинлар финалга тенг бўлади: А Серия, ЕЧЛ, шу жумладан Италия Кубогида ҳам", - деди Кьеза.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии