Кейн яна бир мавсум "Тоттенхэм"да қолиш арафасида
15 авг 2021 22:36
Новости
Кейн яна бир мавсум "Тоттенхэм"да қолиш арафасида
Хабарга кўра, Лондон клуби президенти Дэниэл Леви Англия ҳужумчиси борасидаги қарашларини ўзгартирмайди ва уни "Тоттенхэм"да сақлаб қолмоқчи.
Таъкидланишича, клублар ўртасида Кейннинг трансфери борасида музокара ўтказилмаган.
Клубнинг таъкидлашича, "Манчестер Сити" трансфер борасида жуда кеч ҳаракат қила бошлади. Трансфер ойнаси ёпилишига 17 кун қолганда "шпорлар" учун Харрина ўринбосар топиш муаммо бўлади.
Кейн яна камида бир мавсумни "Тоттенхэм"да ўтказиши кутилмоқда.
Июнь ойида "шаҳарликлар" Кейн учун 100 миллион таклиф қилганди, кейинроқ клуб бу миқдорни оширишга тайёрлиги айтилганига қарамай, томонлар ҳали ҳам футболчининг нархини келиша олишмаяпти. "Сити" тахминан 160 миллион фунт таклиф қилса ҳам, лондонликлар Кейнни қўйиб юбормаслиги мумкин.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии