Кейн ва Сон тандеми АПЛ рекордини ўрнатди
27 фев 2022 08:45
Новости
Кейн ва Сон тандеми АПЛ рекордини ўрнатди
Англия чемпионати 27-турида “Тоттенхэм” 4:0 ҳисобида “Лидс”дан устун келди.
85-дақиқада Харри Кейннинг пасидан сўнг, Сон Хён Мин дарвозани ишғол этди. Шундай қилиб, Кейн ҳамда Сон дуетининг АПЛда ҳамкорликда урган голлари 37 тага етди ва улар ушбу натижа бўйича мусобақа рекордини янгилашди. Улар 2015/2016 йилги мавсумдан бери “шпорлар” сафида бирга ўйнаб келишмоқда.
Аввалги рекорд эса “Челси” собиқ аъзолари Дидье Дрогба ҳамда Фрэнк Лэмпард (умумий 36 голда қатнашган) томонидан 8 йил олдин ўрнатилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии