Кейн: "Бу фаолиятимдаги энг яхши голларимдан бири"
21 июл 2019 23:55
Новости
Кейн: "Бу фаолиятимдаги энг яхши голларимдан бири"
Халқаро Чемпионлар Кубоги мавсумолди ўртоқлик мусобақаси доирасида «Тоттенхэм» Харри Кейннинг охирги дақиқаларда майдон марказидан киритган голи эвазига «Ювентус»ни таслим (3:2) этди.
Ўйиндан сўнг эса Кейн ушбу голи ҳақида гапирди.
«Ювентус» дарвозасига киритган голим – фаолиятимдаги энг яхшиларидан биридир. Мен рақиб посбонининг дарвоза чизиғидан узоқроқда турганини кўрдим. Шу сабаб, вазият туғиладиган бўлса, узоқ масофадан зарба беришни ўйладим. Барчаси эса ижобий якунланди. Мавсумолди ўйинларини ажойиб ғалаба билан бошлаб олдик. Бу ер жуда иссиқ, шундай экан тезда ўз формамизга келиб оламиз. Кейинги «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсни (25 июль, соат 16:30) сабрсизлик билан кутмоқдамиз”, – дейди 25 ёшли форвард.
TAS-IX эмас
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии