Кевин-Принс Боатенг: “Мексесга 4 ўйинлик дисквалификация ҳақли равишда берилди”
08 окт 2013 15:51
Новости


Кевин-Принс Боатенг: “Мексесга 4 ўйинлик дисквалификация ҳақли равишда берилди”
Аввал “Милан” клуби шарафини ҳимоя қилган “Шальке” клуби ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг, Филипп Мексеснинг дисквалификация қилинганлигини изоҳлаб ўтди.
“Мексес – менинг энг яхши дўстларимдан бири. У ҳар бир ўйинда кучининг борича жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилади, бироқ бу ҳолатда у жуда ошириб юборди.
Фикримча Мексесга берилган 4 ўйинлик дисквалификация ҳақли жазо бўлди. У ўзини босиб олиши керак, чунки бундай вазиятларда қизишиш асло керак эмас”, - дейди Боатенг.

Комментарии