RU

Последние новости

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   15 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Кетма-кет уч турда мағлуб бўлган “Бунёдкор” ҳозирча Суперлига пешқадами Новости

Кетма-кет уч турда мағлуб бўлган “Бунёдкор” ҳозирча Суперлига пешқадами

Суперлигада темп ёмон эмас. “Сўғдиёна” Лушчан билан, “Локомотив” Фёдоров билан очколар ишлай бошлади.

9-турга келибгина “Пахтакор” Суперлига карвонбошисига айланиб олди. Бунга Арвеладзе жамоаси ғалабасиз эришди. Шунинг учун ҳам клуб мухлислари “Металлург”га миннатдорчилик билдиришлари мумкин.

Агар Суперлига тенг иккига бўлиб ўрганилса, бунда “Пахтакор” 6-ўринга қараб шўнғийди. Кетма-кет уч турда имкониятни бой берган “Бунёдкор” эса индамайгина пешқадам бўлиб олади. Сабаби, “Бунёдкор”ни таслим қилган икки клуб ҳозирча олтиликка кира олмаган. Агар Қосимов шогирдлари кеча Қўқонда ҳам имкониятни бой бермаганида, ҳолат бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди.

“Металлург”нинг ҳолати жуда ажойиб. Агар клуб 22-турдан кейин ҳам олтиликда турса, ишлари у қадар ёмон эмас. Бироқ жамоа олтиликка кира олмаса, ишлари у қадар яхши бўлмаслиги мумкин. Чунки бекободликлар икки йил аввалги “Вест Ҳэм”ни ёдга соляпти: етакчилар кушандаси, аммо оддий ўйинларда очко кўп йўқотилади.

Чемпионлик йўлида

Бунёдкор      4          3          0          1          7:3      9

Металлург    5          2          1          2          5:10    7

Бухоро          5          2          0          3          5:8      6

Насаф            3          1          2          0          4:2      5

Қўқон-1912  4          1          1          2          1:2      4

Пахтакор      3          1          0          2          5:2      3

Қуйида эса “Локомотив”га эътибор қилинг. Аҳвол у қадар яхши эмас. Бироқ Фёдоров бошчилигидаги жамоа олтилик учун асосий даъвогар бўлиб қолаверади. Ҳозирча “темирйўлчилар” ўша олтилик жамоаларидан очко жамғариш билан банд. Оддий мисол: кетма-кет икки Тошкент дербиси. Шунинг учун “Локо”га 4 очко бериши мумкин.

Жон сақлаш йўлида

Қизилқум     4          3          0          1          7:4      9

Навбаҳор      4          2          1          1          7:5      7

АГМК             4          2          0          2          5:6      6

Локомотив   4          2          0          2          5:3      6

Сўғдиёна       4          1          1          2          4:7      4

Нефтчи          4          0          2          2          2:5      2

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика