Кепа "Челси"дан кетмоқчи эмас
03 сен 2020 00:45
Новости
Кепа "Челси"дан кетмоқчи эмас
У янги дарвозабон сотиб олинган тақдирда, асосий таркиб учун курашишга тайёр.
"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг "Челси"дан кетиш нияти йўқ.
"Кўклар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард дарвозабонга ишонч билдирмаслигига қарамасдан, испаниялик ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлишни истамоқда.
25 ёшли посбон янги дарвозабон келса ҳам таркибдаги ўрни учун курашмоқчи.
Олдинроқ, "Челси" "Ренн" дарвозабони Эдуар Менди учун 20 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Кепа ўтган мавсумда АПЛ доирасидаги 33 учрашувда қатнашиб, 45 та гол ўтказиб юборди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии