Кенжа Тўраев "Машъал" билан шартнома имзолади
26 июл 2016 07:50
Новости
Кенжа Тўраев "Машъал" билан шартнома имзолади
Биринчи даврани "Шўртан"да ўтказган Кенжа Тўраев иккинчи даврада Муборакнинг "Машъал" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Кенжа Тўраев биринчи даврадан сўнг "Шўртан"ни тарк этгани ҳақида маълумот бергандик. Шундан сўнг ҳужумчи бир муддат "Олмалиқ" билан шуғулланганди. Аммо Кенжа Тўраев "Олмалиқ"да қолмади.
"Насаф" ҳамда "Шўртан" сафида тўп тепган ҳужумчи эндиликда воҳанинг бошқа жамоаси "Машъал" билан шартнома имзолади.
Кенжа Тўраев Ботир Қораевдан сўнг Қашқадарёнинг ҳар учала клубида тўп тепадиган футболчига айланди.
Комментарии