RU

Последние новости

09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  10 07:22Бугун ФИНАЛ  10 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  16 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5

Келаси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мусобақага саралаш бошланди Новости

Келаси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мусобақага саралаш бошланди

2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистон катта мусобақага мезбонлик қилади.

Тарихда биринчи марта мамлакатимизда 19 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Эсингизда бўлса, сентябрь ойида ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа расмий ташриф билан юртимизда меҳмон бўлиб, ташриф давомида муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашган эди. Албатта, бу каби учрашувлар ўз-ўзидан бўлмайди. Шу боис учрашувдан сўнг ОФК раҳбари Ўзбекистон учун қандайдир имтиёз бермаса бўлмасди. Орадан кўп ўтмай бизга боғлиқ ажойиб хабар чиқди: 2020 йилги U-19 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлади. 

Буни бемалол яхши янгилик дейиш мумкин, зеро кейинги йил юртимизга 15та жамоа келади ва биз биринчи марта ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини қабул қиламиз. Шу пайтгача икки бор ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Тошкентда ўтганди, мана энди ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигини ОФК ишонч билан Ўзбекистонга топширди. Ўзбекистон расман мезбон деб эълон қилингач, биз саралаш баҳсларидан озод бўлдик. Яъни, ўйинларни ўтказганимиз билан расмий мақомга эга бўлмайди. 


Ҳозирча фақат Тожикистон масалани ижобий ҳал этган 

Демак, келаси йил Ўзбекистонда бўладиган Осиё чемпионатида 16та жамоа иштирок этади ва мусобақа якунида кучли тўртликка кирган жамоалар 2021 йил Индонезияда ўтадиган U-20 жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. 

Саралаш ўйинларида қатнашишга ОФКга аъзо 47 мамлакатдан 46таси ўз розилигини билдирди, фақат Филиппин қатнашмасликни лозим топди. ОФК ўз одатига мос равишда саралашни икки минтақага бўлиб ўтказишни маъқул кўрган: Шарқий ва Ғарбий минтақа. Шарқда 21, Ғарбда 25та жамоа курашади. 

Саралаш босқичи жамоаларни 11тага гуруҳга бўлган ҳолда ўтказиш белгилаб қўйилди: 

"A" гуруҳи - Ироқ (мезбон), Уммон, Фаластин, Қувайт, Покистон. 

"B" гуруҳи - Қатар (мезбон), Яман, Туркманистон, Шри Ланка. 

"C" гуруҳи - Тожикистон (мезбон), Ливан, Сурия, Мальдив.  (Бу гуруҳда барча учрашувлар ўз якунига етган) 

"D" гуруҳи - Эрон (мезбон), БАА, Қирғизистон, Непал. 

"E" гуруҳи - Баҳрайн (мезбон), Иордания, Бангладеш, Бутан. 

"F" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), Ўзбекистон, Ҳиндистон, Афғонистон. 

"G" гуруҳи - Камбоджа (мезбон), Таиланд, Малайзия, Бруней, Шимолий Мариана ороллари. 

"H" гуруҳи - Хитой Тайпейи (мезбон), Австралия, Макау, Лаос. 

"I" гуруҳи - Мьянма (мезбон), Жанубий Корея, Хитой, Сингапур. 

"J" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Япония, Мўғулистон, Гуам. 

"K" гуруҳи - Индонезия (мезбон), КХДР, Гонконг, Тимор Лесте. 

Ҳар бир гуруҳдаги баҳслар мезбон сифатида кўрсатилган мамлакатларда бўлиб ўтади. Тожикистонда аллақачон саралаш мусобақаси ўз якунига етиб, Тожикистон U-19 терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда Тошкентга йўлланмани энг биринчи нақд қилган. Шундай экан, буёғига эътиборимиз бошқа гуруҳларга қаратилади.

 

Бошқа гуруҳларда ўйинлар бошландими? 

Ҳозирча фақат "G" гуруҳида 2 ноябрдан ўйинлар бошланди. Ироқда бўлиб ўтиши керак бўлган "A" гуруҳи учрашувлари баъзи сабабларга кўра номаълум муддатга қолдирилди. Қолган гуруҳларда ўйинлар эртага бошланади. 

Шу ўринда саралаш босқичи форматини ёдга олиб ўтсак. 11та гуруҳ ғолиби ҳамда 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари кейинги йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Саралашда конкурсдан ташқари ўйнайдиган Ўзбекистон ўз гуруҳида биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда иккинчи ўриндагилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бешинчи жамоага қўшимча имтиёз берилади. 

Айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон мезбон бўлгани учун Саудия Арабистонида кечадиган саралаш катта аҳамиятга эга эмас. Шунга қарамай Отабек Ғуломхўжаев шогирдларидан бўшашмасликни ва ижобий натижа билан қайтишларини кутиб қоламиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика