Келаси мавсум Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасида ўйнамаслиги мумкин
25 июл 2017 17:12
Новости
Келаси мавсум Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасида ўйнамаслиги мумкин
Маошдан қарз бўлгани туфайли келаси мавсум Хитой Суперлигасининг 13 клуби мусобақада иштирок этмаслиги мумкин.
Уларнинг орасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" ҳам бор. Амалдаги чемпион "Гуанжоу Эвергранд" ҳам келаси мавсумни юқори дивизионда бошлай олмаслиги эҳтимоли бор. Маълумотларга кўра, агар 15 августгача қарзлар ёпилмаса, жамоалар келаси мавсумда иштирок этишмайди.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида мамлакатнинг юқори спорт органи жамоаларни легионерларга жуда катта пул сарфлашда айблаган.
Қарзи бор клублар рўйхатида қуйидаги жамоалар ҳам мавжуд: «Бэйцзин Гоань», «Чанчунь Ятай», «Чунцин Лифань», «Хэбей Чайна Форчун», «Гуанчжоу Фули», «Цзянсу Сунин», «Ляонин Хувин», «Шаньдун Лунэн», «Шанхай Шэньхуа», «Тяньцзинь Цюаньцзянь» ва «Тяньцзинь Тэда».
Комментарии