RU

Последние новости

00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  0 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  3 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  20 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1

“Келажак юлдузлари” болалар футбол фестивали Ғалларолда Новости

“Келажак юлдузлари” болалар футбол фестивали Ғалларолда

Болалар-ҳаётимиз маъноси ва улуғ неъмати. Умримизнинг гуллари. Уларнинг кулгуси ва соғлом, баркамол бўлиб вояга етказиш эса ҳар бир ота-онанинг вазифаси ва бурчи.

Ҳозирги кунда эса уларнинг етук ва соғлом бўлиб камол топишида спортнинг ўрни беқиёс. Тўғри йулга етакловчи эса албатта устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс.

“Болалар футболига эътибор бериб, уларга ҳозирдан футболнинг сир асрорларини ўргатайлик. Ишонаман, улар келажакда катта марраларни забт этади”, - дейдилар  устозим Нодирхўжа Юлдашев.

Рост, улардаги шижоатни кўриб келажакда ўзимизнинг Месси, Роналдо ёхуд Буффонлар чиқишини ишонасан киши. Футболга меҳр қўйиш ва секин асталик билан уларга футболнинг барча сир асрорларини ўргатиш мақсадида, Жиззах вилояти футбол федерацияси, Ғаллаорол тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан  Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида  “Келажак юлдузлари” футбол фестивали ўтказилди.

Унда республикамизнинг Тошкент, Фарғона, Наманган, Бухоро, Сирдарё ва Жиззах каби вилоятлардан жамоалар қатнашдилар. 1-5 апрель кунларида ўтган ушбу фестивалида қуйидаги жамоалар иштирок этишди:



Тошкент “Пахтакор” 1 ва 2 жамоалари (24 нафар футболчи)
Фарғона  -  “Марғилон”(12 нафар)
Наманган – “Наманган”(12 нафар)
Бухоро-  “Бухоро”(12 нафар)
Сирдарё- “Гулистон”(11 нафар)
Тошкент- “Локомотив БФК”(12 нафар)
Ғаллаорол – “Маржонбулоқ”(12 нафар)

“Болажонларнинг кўзидаги қувончни қаранг” - деб сўз бошлади Ғаллаорол БЎСМ футбол мураббийи Бахриддин Раҳмонқулов. “Ушбу фестивални ташкил қилишдан асосий мақсад болаларда спортга, хусусан футболга бўлган меҳрни ўйғотиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, истеъдодли болаларни саралаб олиш ва улардан профессионал футболчиларни тарбиялаш. Жиззахдан кўплаб футболчилар етишиб чиққан. Даврон Файзиев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов ва бошқалар. Уларнинг ютуқларини кўриб хурсанд бўламиз ва янада фахрланамиз. Бу болажонлар ҳам келажакда миллий терма жамоаларимизда ўйнаб, ватанимиз  байроғини юксакларга  кўтаришига ишонаман”.



Фестивалнинг сўнги кунида, болаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Жиззах вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Мусулманов Анвар Исматуллаевич ва федерация ходимлари, Ғаллаорол БЎСМ раҳбарияти, ОАВ ходимлари, жамоалар мураббийлари  2012 йил Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида чемпион бўлиб, ҳозирги кунда Жиззахнинг  “Сўғдиёна” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Сарвар Каримов, Иззатилла Абдуллаев, Шохрух Эшбўтаев қатнашиб, болаларни медаллар билан тақдирлайди. Бундай тадбирлар ташкил этилишида давом этилади.

Дилдора Холбоева Жиззах вилоятидан махсус

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика