RU

Последние новости

17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  3 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  2 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   2 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  7 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  6 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  11 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3

Кечаги кун қаҳрамонлари. ФОТО Новости

Кечаги кун қаҳрамонлари. ФОТО

Кеча Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари старт олди.

Биз кеча ўзини кўрсатган қаҳрамонлар билан таништирамиз.


"Манчестер Сити" - "Суонси" 2:1
Қаҳрамон: Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар ҳисобни тенглаштирганида барча "Сити" яна юта олмайди деб ўйлай бошлади. Бироқ Яя Туренинг ажойиб зарбасидан сўнг "шаҳарликлар" ғалабага эришишди. 




"Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" 2:1
Қаҳрамон: Ўтган турда "Челси"ни таслим қилган "Борнмут" бу сафар МЮни таслим қилди. Ўйиндаги ҳисобни Жуниор Станислас очди. У бурчак тўпидан тўпни тўғри дарвозага йўллади ва Де Хеани ожиз қолдирди.




"Дармштадт" - "Герта" 0:4
Қаҳрамон: Тажрибали Ведад Ибишевич бу турда "Дармштадт" билан баҳсда дублга эришди ва Саломон Калуга голли пас оширди.




"Байер" - "Боруссия М" 5:0
Қаҳрамон: Кун қаҳрамони мексикалик Хавьер Эрнандес бўлди. Чичарито ўтган турда "Бавария"ни таслим қилган Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан баҳсда 13 дақиқа ичида 3та гол  уришга эришди.




"Удинезе" - "Интер" 0:4
Қаҳрамон: Аргентиналик Мауро Икарди "Удинезе" билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди.




"Барселона" - "Депортиво" 2:2
Қаҳрамон: "Барселона" бу турда ҳам юта олмади. Бунда "Депортиво" ярим ҳимоячиси Лукас Переснинг хиссаси катта бўлди. У жамоаси 0:2 ҳисобида ютқазаётганида гол уриб ҳисобни қисқартирди. Сўнгги дақиқаларда эса унинг пасидан сўнг Алехандро Бергантиньос тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.




"Севилья" - "Спортинг Х" 2:0
Қаҳрамон: Мезбонлар ҳужумчиси Кевин Гамейро захирадан майдонга тушиб дубль расмийлаштиришга муваффақ бўлди.

 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика