RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  7 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Каземиро “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан афсусда. Клуб унинг ўрнига 19 ёшли Невешни сотиб олмоқчи Новости

Каземиро “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан афсусда. Клуб унинг ўрнига 19 ёшли Невешни сотиб олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро бу жамоага ўтиш қарорини хато деб ҳисобламоқда, деб хабар беради "El Nacional".

Манбага кўра, клуб бразилияликнинг ўйинларидан норози, футболчининг ўзи ҳам “Реал”ни тарк этиб, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам беқарор бўлган жамоага қўшилганидан афсусда.

Қайд этилишича, “қизил иблислар” раҳбарияти Каземиронинг ўрнига “Бенфика”нинг 19 ёшли футболчиси Жоау Невесни қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Музокаралар аллақачон бошланган, португалияликлар ўз футболчиси учун камида 70 миллион евро олмоқчи.

31 ёшли Каземиро 2022 йилнинг ёзида “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. АПЛда бразилиялик ярим ҳимоячи 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика