RU

Последние новости

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  18 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  20 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз” Новости

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз”

Шу кунларда дунё футбол кенг жамоатчилигининг диққат эътибори Бразилия яшил майдонларида давом этаётган ЖЧ-2014 баҳсларига қаратилган.
Бугун чорак финалнинг яна икки учрашуви ўтказилиб, ярим финалнинг сўнгги иштирокчилари номи маълум бўлади. Шунингдек, бироздан сўнг олий лиганинг биринчи даврасидан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам ўтказилади. Унда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Энди жаҳон чемпионатининг муҳим ўйинлари ўтказилаётган бир пайтда ўзимизнинг ПФЛга ҳам фарқи йўқ. Бутун дунёда мундиал сабаб ўйинлар тўхтаган, лекин бизда эмас. Билмадим, бизнинг ПФЛдагилар жаҳон футболига қизиқишмайдими? Ҳар ҳолда ярим финал кунига ўйин қўйишмасди, дейманда. Ҳа майли, яхши бўлиб қолар. Биз бугунги ўйинлар олдидан “Пахтакор” сардори Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозир бор эътиборимиз бугунги дербидаги ўйинга қаратилган, - дея сўз бошлади Кахи. – Кейин ЖЧ-2014нинг ярим финал учрашувлари ҳақида ўйласак бўлади. Мақсадимиз – биринчи даврани кўтаркин кайфиятда, ғалаба билан якунлаб олиш.

- Мундиалда қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Италияга мухлислик қилаётгандим. Афсуски, Скуадро Адзурро курашдан жуда ҳам эрта чиқиб кетди.

- Лекин ҳали мундиал якунланмади. Балки бошқа бир жамоа ўйинига мухлислик қилаётгандирсиз?

- Бразилия терма жамоаси ўйинига бефарқ эмасман. Кеча улар қийинчилик билан Колумбияни мағлуб этишди. Неймарнинг жароҳат олгани яхши бўлмади.

- Бу чемпионат мезбонлари учун катта йўқотишми?

- Ҳа, у жамоа тўпурари эди. У майдонда бўлганида рақиб ҳимоячилари катта босим остида қолишади. Лекин Бразилия таркибида тажрибали ҳужумчилар етарли.

- Бугунги ўйинлардан нималарни кутяпсиз?

- “Сюрпризлар” бўлмаса керак, деб ўйлайман. Голландия ва Аргентина ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олади.

- Бугунги ўйинларда қайд этиладиган натижаларни тахмин қилиб кўрингчи.   

- Аргентина – Бельгия 2:1, Голландия – Коста-Рика 3:0.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика