RU

Последние новости

16:27Фернандо Торрес "Атлетико"нинг иккинчи жамоасида иш бошлади  0 15:52Евро-2024. Нидерландия термасида яна бир жиддий йўқотиш  0 15:25Вадим Абрамов биринчи кўрган Европа чемпионати ва қайси терма жамоага мухлислик қилишини айтди   1 15:05Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман"  0 14:44"Ал Насср" "Реал Мадрид" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 14:30Артём Филипосян: "Эронга қарши дастлабки 15-20 дақиқаликда эхтиёткор бўлишимиз керак"  4 14:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қирғиз Республикасида ўтадиган CAFA мусобақасида қатнашади  0 13:45Арсен Венгер Мбаппени "Арсенал"га таклиф қилгани ҳақида эслади  0 13:08Месси футболкалари — энг харидоргири  77 12:49ЖЧ-2026 саралаши. 5 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган Покистон терма жамоаси Тожикистонга минг машаққат билан етиб келмоқда  10 12:18Шацких vs Бабаян. Бешинчи тўқнашув  17 11:46"Бавария" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  3 11:13"Барселона" "Штутгарт" футболчисини кўз остига олди  2 10:55Анчелотти: «Мени гапларимни нотўғри талқин қилишди»  5 10:27Евро-2024. Мусобақанинг энг қиммат жамоаси қайси?  2

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас Новости

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас

Николай Егоричевнинг кечаги ўйин ҳақидаги фикрлари.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев кеча бўлиб ўтган Осиё кубоги доирасидаги Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якуни бўйича кичик матн тайёрлади.

Кечаги ғалабани ортиқча баҳолаб юбориш керакмас. Ҳа, Ҳиндистон терма жамоаси унчалик кучли рақиб эмас, аммо Сурия ҳам ютиб бўлмайдиган жамоалардан эмасди.

Ўсиш кўриниб турибди ва биринчи навбатда бунга асосий таркибдаги ўзгаришлар сабаб. Катанец биринчи ўйинда бўлгани каби "велосипед ихтиро қилмади". Асосий таркибга сурияликларга қарши ҳам илк дақиқалардан ўйнаши керак бўлганлар тушди.



Қизиқарли вазият шунда бўлдики, барча уч гол ҳам Сурияга қарши асосий таркибда майдонга тушмаганлар ҳисобига ёзилди. Файзуллаев иккита голда иштирок этди, Сергеев гол урди ва учинчи тўпда ёрдам берди (ҳимоячи билан курашди), Насруллаев эса илк голга берилган ассистдан олдин узатма ижро этди, шундан сўнг эса ўзи ҳам тўп киритди. Ҳеч ким, эҳтимол Шерзоднинг ўзи ҳам голли ҳужумда бунчалик юқорига кўтарилишини кутмаганди.

Машарипов ва Сайфиевни айниқса биринчи тайм учун қайд этиб ўтаман. Уларнинг иккисига ҳам Осиё кубогидаги илк ўйиндан сўнг кўплаб танқидлар ёғдирилганди. Уларни ажойиб ўйин кўрсатди дейиш қийин, аммо сурияликларга қарши ўйиндан анча яхши ҳаракат қилишди. Сайфиев Насруллаевга ассист берди, Машарипов эса бир нечта яхши ҳаракатлар қилди, масалан тўп устунга текканда ижро этган жарима тўпи ва биринчи бўлимнинг сўнггида Файзуллаевга берган паси ва Аббос дарвозабоннинг ўзига зарба берган вазият. Илк бўлимда Машарипов ва Файзуллаев бир-бирлари билан яхши ўйнашди, эҳтимол уларда "боғлам" ҳосил бўлаётгандир.



Одил Ҳамробековнинг ўйинини ҳам қайд этиш лозим. У биринчи таймда жуда фойдали ҳаракат қилди: тўпни олишга киришган ҳолда рақибнинг бир нечта ҳужумларини барбод қилди ва майдон марказида ҳужумларни кесди. Доимгидек мудофаа чизиғимиз ҳам ишончли эди. Ўткир Юсупов яхши ўйин ўтказди. У айрим вазиятларда хато қилди, аммо ўз хатоларини тўғирлади (дарвозамизни устун қутқарган вазиятдан ташқари).

Ўзбекистон терма жамоаси кутилганидек иккинчи бўлибда ўйинни секинлаштирди. Албатта, олдинда рақибга босим ўтказиш мумкин эди, аммо Австралияга қарши ўйиндан олдин кучни тежаш голлар фарқидан (керак бўлиши аниқ ҳам эмас) муҳимроқ. Шу билан бирга, вазиятлар умуман бўлмади дейиш қийин. Чап қанот орқали кўплаб хавфли вазиятлар яратилди, шунингдек якунда Искандеровнинг шедевр зарбасини эсдан чиқармаймиз. Афсус, тўп дарвозага кириб кетмади – ажойиб гол бўлган бўларди.

4-3-3 / 4-2-3-1 схемаси ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасига кўпроқ мос тушади деб ҳисоблайман. Аммо, Катанец кейинги ўйинларда уч нафар марказий ҳимоячи схемасига қайтса керак. Умуман олганда кечаги ўйинга терма жамоа мураббийлар штабининг қандай муносабатда бўлиши қизиқ. Илк ўйиндан тўғри хулосалар чиқарилди.

Яхши бўлган пайти мақташ керак. Аммо, ўз кучига ортиқча баҳо бериш ҳам ярамайди. Худо хоҳласа, олдинда Осиё кубоги доирасида бир неча ўйинларимиз бор.


Николай Егоричев 

Алишер Остонов таржимаси
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика