Катанец Осиё кубогидаги рақиблари ҳақида фикр билдирди
11 мая 2023 19:07
Новости
Катанец Осиё кубогидаги рақиблари ҳақида фикр билдирди
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз "Б" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистонга қарши кураш олиб боради.
"Қуръа натижалари ҳақида гапирадиган бўлсам, барча гуруҳлар бир-бирига яқин даражада, яъни ҳар бир гуруҳ жуда мураккаб. Бизнинг гуруҳдаги Австралия Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири саналади. Сурияни ҳам ҳурмат қиламиз. Уларда кучли футболчилар, шу жумладан, яхши ҳужумчилар мавжуд. Шу боис, бу жамоага қарши ўйинда эҳтиёт бўлишимиз лозим. Ҳиндистоннинг турнирда бор кучини бериб ўйнашига ишонаман. Уларнинг баъзи учрашувларини кузатганман. Жамоада бош мураббий хорватиялик Игор Штимац ҳисобланади. У жуда яхши мутахассис ва жамоани турнирга яхши тайёрлай олади. Ўйлайманки, биз қитъа биринчилигига тайёр ҳолатда борамиз. Барча футболчиларимиз жароҳатларсиз мусобақага етиб боришига умид қиламан. Яхши натижа кўрсатишимизга ишонаман", деди Катанец.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии