RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Каспий кубоги-2013". Иордания - Ўзбекистон 0:7 Новости

"Каспий кубоги-2013". Иордания - Ўзбекистон 0:7

"Каспий кубоги-2013" мусобақасидаги дастлабки учрашувни Ўзбекистон ўсмирлари Иорданияга қарши ўтказишди.
Ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари рақиблари дарвозасига жавобсиз 7та гол уришди! Дастлабки турда Иордания Туркияга 0:4 ҳисобида ютқазганди. Шу сабабли 1 июнь куни Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

Сўнгги турда ўсмирларимиз Туркияга мағлуб бўлишмаса гуруҳда биринчи бўлишади ва ярим финалга чиқишади.

«Каспий Кубоги-2013»
29 май. 1-тур
Туркия - Иордания 4:0

30 май. 2-тур
Иордания - Ўзбекистон - 0:7

1 июнь. 3-тур
Ўзбекистон - Туркия
 
 
Иордания U16 - Ўзбекистон U16 - 0:7
 
Бош ҳакам:
Раҳим Ҳасанов.

Голлар: М. Жумаев, 10, 34, Ж.Кўчимов 28, 51, И. Алижонов, 61, С. Абрамов, 65, О. Нурматов, 79

Ўзбекистон U16: 1.Акрам Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов, 2.Дониёр Ҳошимов (16. Бурхон Усмонов, 52), 4. Сардор Мадрахимов, 5. Озодбек Қурбонов (с), 6. Жасурбек Асқаров (11. Сухробжон Исоқжонов, 55), 7. Жонибек Кўчимов, 8. Савелий Абрамов (17. Ойбек Нурматов, 46), 10. Акром Баҳромов, 9. Азизжон Ғаниев, 22. Маъруф Жумаев.

Захирада қолганлар: 14. Ботиржон Тўраев, 19. Алишер Шералиев, 20. Шохжаҳон Нишонов, 12. Азамат Соибов.

Бош мураббий: Тимур Олимхўжаев.
 
Мусобақа регламентига кўра ҳар бир иштирокчи мамлакат 18 нафар футболчини рўйхатга киритиш имконига эга. Ўйинлар Бокудаги «Байли» ва «Далга» стадионларида бўлиб ўтмоқда. 12та жамоа, 3тадан 4 гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақада иштирок этишмоқда. Гуруҳларда 1-ўринни қўлга киритган мамлакатлар ярим финалга йўлланма олишади. Ярим финалда мағлубиятга учраган терма жамоалар турнирнинг 3-ўрин эгасини аниқлаш йўлида кураш олиб боришади. Мос равишда мусобақанинг 5 ва 7-ўринлари учун ҳам ўйинлар ташкил этилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика