Касильяс ҳақида хуш хабар
08 авг 2019 22:25
Новости
Касильяс ҳақида хуш хабар
Испаниялик таниқли дарвозабон Икер Касильяс жорий йилнинг май ойида «Порту»нинг машғулотлари вақтида юраги хуруж қилиши оқибатида шифохонага олиб кетилган ва бир неча кунлик даволанишлардан сўнг унга жавоб берилганди.
Шифокорлар эса унга вақтинча футбол ўйнамасликни тавсия қилишди.
Бироқ, бугун «Порту» матбуот хизмати 38 ёшли дарвозабонни янги мавсум учун футболчилар қайдномасидан ўтказди. Бу эса уни келаси мавсум ҳам майдонга тушишидан дарак беради.
Аввалроқ, Касильяс фаолиятини якунлаши ва «Порту»нинг ёшлар жамоасида иш бошлаши ҳақида айтилганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии