RU

Последние новости

03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  0 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  0 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  1 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  172 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  4 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  8 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул" Новости

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин жамоа форварди Элдор Шомуродовнинг жамоадан кетиши мумкинлигига изоҳ берди.

- Ҳозир матбуотнинг бор эътибори Шомуродовда. Унинг бундан боши айланиб кетмаяптими?

- Бугун бундай бўлиши керак эмас. Элдор - жуда камтар, ақлли, мулоҳазали ва адекват йигит. У ҳозир нима бўлаётганини тўғри тушуна олади.


- Яқинда унга ЦСКА клуби қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу савол менга берилиши керак эмас. Ким билан ким алоқага чиққан бунисини билмайман, умуман бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.


- Сиз унинг фикрига, яъни Россия грандига эмас, Европага кетмоқчи эканлигига қандай қарайсиз?

- Умуман олганда унинг фикрига қўшиламан. Мен унинг "Ростов"да ўйнашини хоҳлардим. Кейинчалик унга шундай таклиф тушса, РПЛнинг номдор клубларидан кўра, ғарбга кетгани яхшироқ. Албатта, Европа грандларида ўйнаш осон иш эмас. Бошида оддийроқ жамоада ўйнаб туриб, кейинчалик юқорига интилиши мумкин, - дейди Карпин.


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов РПЛнинг ортда қолган 5та турида 4та гол урган ҳолда Артём Дзюба ("Зенит") ва Александр Соболев ("Крилья Советов") билан биргаликда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +145   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика