RU

Последние новости

16:35Малайзия  0 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  5 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Карлуш Кейрушга шартномани узайтириш таклиф қилинди Новости

Карлуш Кейрушга шартномани узайтириш таклиф қилинди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушга Эрон футбол федерацияси шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилди.

Бу ҳақда tehrantimes.com бир қатор манбаларга асосланган ҳолда хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018да қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар форслар Кейрушни терма жамоа бошқарувида қолишини хоҳламоқда.

Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида, яъни жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг тугайди, бироқ федерация португалиялик мураббийни Осиё Кубоги-2019 мусобақасида ҳам ўзида олиб қолмоқчи.

Маълумот учун, ўз вақтида "Реал" клуби ва Португалия терма жамоасини бошқарган Кейруш, "Манчестер Юнайтед"да Алекс Фергюсонга ёрдамчи сифатида ҳам иш олиб борган. У 2011 йилнинг апрел ойидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда.

Манбанинг айтишича, Карлуш Кейруш федерациянинг янги таклифини қабул қилишга жуда яқин турибди. Чунки уни Эронда жуда ҳурмат қилишади, қолаверса футболчилар ҳам у билан ишлаётганидан мамнун.

Эрон терма жамоаси охирги марта 1976 йил Осиё Кубогида ғолиб чиққан, эндиликда улар Кейруш қўл остида иккинчи бор қитъа чемпионатида зафқар қучиш истагида. 2015 йил Австралияда ўтказилган мусобақада Эрон чорак финалгача бориб, пенальтилар сериясида Ироққа имкониятни бой берганди.

Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Эрон ўз гуруҳида Марокаш, Испания ва Португалияга қарши баҳс олиб боради. Тарихда илк бор 24та жамоа қатнашадиган Осиё Кубоги келаси йилнинг бошида БААда бўлиб ўтади ва 5 январдан старт олади. Финал учрашуви 1 февраль куни Абу Даби шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: -55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика