RU

Последние новости

11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  1 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  0 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  9 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  9 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  14 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  13 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  12

Карлуш Кейруш: “Бизни ҳатто дуранг ҳам қониқтиради” Новости

Карлуш Кейруш: “Бизни ҳатто дуранг ҳам қониқтиради”

Агар Эрон бугун сафарда Ливан билан ҳатто дуранг ўйнаса ҳам, Осиё Кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритади.
Эрон термаси шу пайтгача кетма-кет 12 марта Осиё чемпионатида иштирок этган жамоа ҳисобланади. ЖЧ-2014 саралаш босқичида форслар Бейрутдан 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишганди. Хўш, бу сафар нима бўлади? Бу борада терма жамоа устози Карлуш Кейрушнинг фикрлари қуйидагича бўлди:

“Биз ўзимизга тўлиқ ишонамиз. Ҳар иккала жамоада ҳам Осиё Кубогига бориш имконияти мавжуд. Лекин биз биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритмоқчимиз. Мен Ливандан ўша мағлубият учун қасос олиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки футболда бундай қилиш яхши эмас. Бейрутдаги мағлубиятдан сўнг анча вақт ўтди ва бу орада янада кучайиб олдик. Энди эса навбатдаги тўқнашувга тайёрмиз”.

Жузеппе Жаннини (Ливан термаси бош мураббийи): “Мени ўйинчиларимнинг ҳозирги ҳолати тўлиқ қониқтиряпти. Ўйлайманки, улар Эронга қарши бор кучларини бериб ўйнашади. Биз доим ютуқлар тўрисида ўйлаймиз, рақибимиз ҳатто Эрон бўлса ҳам”.

Бугун шунингдек, “В” гуруҳида Қувайт – Таиланд беллашуви бўлиб ўтади. Қувайтликлар устози Жорван Виейра Қувайт иккинчи ўринда бораётганига қарамай, ҳали вазифа бажарилмаганини таъқидлади:
 
“Олдимизда навбатдаги баҳсда ғалаба қозонишдан бошқа йўл йўқ. Мен учун аввало ўз жамоамнинг натижаси муҳим. Шундагина керакли очколарни қўлга киритиб, Осиё чемпионатига йўл оламиз. Таиланд ўтган турда Эронга мағлуб бўлгани билан яхши ўйин кўрсатди. Улардан эҳтиёт бўлиш керак”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика