RU

Последние новости

11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  1 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  1 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  1 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   10 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1

Карлос Тевес: “Аргентинада жамоа борлигига ишонаман” Новости

Карлос Тевес: “Аргентинада жамоа борлигига ишонаман”

“Ювентус” таркибида ажойиб мавсумни ўтказган Карлос Тевес айни кунларда Аргентина терма жамоаси сафида “Копа Америка” мусобақасида иштирок этмоқда. У терма жамоанинг ҳозирги авлодини катта ғалабаларга ҳақли деб ҳисоблаши ҳақида таъкидлаб, турнирнинг расмий сайти ходимлари берган бошқа саволларга жавоб қайтарди.

- “Миллат футболчиси” деган лақаб сизни тўйдириб юбормадими?
- Йўқ, футбол лақабдан кўра кўпроқ чарчатди.

- Нима учун футболдан чарчадингиз?

- Футболда бундай кўп ўйнаш жонга тегади. Танаффуссиз ўйнашга тўғри келганда тўйдириб юборади.

- Нима сабабли баъзи голларингизни футболка остидан кийилган либосни кўрсатган ҳолда нишонлайсиз? Унда Аргентинанинг камбағал даҳалари номлари битилган.
- Чунки улар менинг одамларим. Улар ҳақида унутиб қўйишим мумкин эмас. Ўша одамлар барчадан камроқ ёрдам олишади ва вазифам уларни сал бўлса-да, хурсанд қила олиш.

- Сизга ўз ҳудудингизда ўйнаш кўпроқ ёқадими ёки юқори савияда?

- Юқори савиядан кўра, ўз ҳудудимдаги йигитлар билан ўйнашдан кўпроқ завқ оламан.

- Аргентина терма жамоаси сиз учун нимани билдиради?

- Бу клуб сафида қилаётган хизматларинг учун мукофотдир. Ўйлайманки, бундан хурсанд бўлиш керак.

- Терма жамоа футболчиси бўлиш қулайми ёки аксинча?
- Ҳозир қулай. Айни пайтда бу менга кўпроқ завқ олиб келяпти.

- Аввал завқ олишга нима халал берганди?

- Терма жамоада узоқ вақт бўлиб келганингда сенга ёқмайдиган кўплаб нарсаларни кўрасан. Лекин терма жамоадан 4 йил четда юрсанг унинг футболчи учун ҳамма нарса эканини тушуниб етасан.

- Нималарни соғиндингиз?
- Кийиниш хонасини. Йигитларни. Муҳитни ҳам соғиндим.

- Ушбу Америка Кубоги 2011 йилги мусобақа учун реванш бўла оладими?

- Буни реванш деб аташни истамайман. Лекин ушбу мусобақада асосий юз бўлишимизга қўшиламан.

- Сиз терма жамоа ва ундан ташқарида бўлгансиз. Аргентинада одамлар терма жамоани ёқтиришадими?

- Унда бошқа одамлардан сўрашингиз лозим, мендан эмас.

- Аргентиналиклар Мессини ёқтирадими?
- Уни ёқтиришларига ишонаман. Чунки у аргентиналик ва жаҳондаги энг кучли футболчи.

- Уни зарур бўлгандек қадрлашадими?

- Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунмайди. Унинг хаёлидан нима ўтаётганини тасаввур қилолмайман.

- 2011 йил Америка Кубогидаги Тевес ва ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?
- 8 килограмм. Ўйлайманки, мен жисмонан яхшироқ ҳолатдаман. Руҳий ва футбол тарафлама ҳам яхшироқман. Олдингига қараганда кучлироқ одамга айландим.

- Футболда сизга ҳалигача нима ёқади?

- Интилиш, мухлислар ва уни ўраб турган ҳамма нарса. Аввал буларни рад этардим, энди барчасидан роҳатланяпман.

- Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасининг ҳозирги авлоди ҳеч нарса юта олмаса, умрининг охиригача бундан афсусланиб ўтишини айтди. Бунга қўшиласизми?
- Ҳа. Бу авлод узоқ вақт мобайнида бирга бўлиб келди. Аввалгидек баҳона қила олмаймиз. Турли авлод вакиллари бир-бирини яхши билмаслигини айтолмаймиз. Бу жамоа 20 ёшдан мусобақаларда зафар қучди. Ўйлайманки, у ниманидир ютишга арзийди.

- Ниманинг эвазига Аргентина терма жамоаси Америка Кубогида ғалаба қозониши мумкин?
- Аргентинада жамоа борлигига ишонаман. Ўтган йили жамоа жаҳон чемпионати финалида ўйнади. Менга Мартинонинг ғоялари ёқади. У ҳужумни хуш кўради, бу эса ҳозирги жамоа учун жуда муҳим. Аргентина терма жамоаси ҳамиша ҳужум қилиши лозим. Айниқса, ҳозирги таркибдаги футболчиларни ҳисобга олган ҳолда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика