RU

Карло Анчелотти фаолиятини қачон якунламоқчилигини айтди: "Реал" - сўнгги жамоам" Новости

Карло Анчелотти фаолиятини қачон якунламоқчилигини айтди: "Реал" - сўнгги жамоам"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти фаолиятини якунлашга шошилмаётганини айтди.

"Шартномамни узайтирганимдан, барчаси енгил ўтганидан мамнунман. Ҳеч қандай муаммолар ва шубҳаларсиз келишиб олдик. Яна икки йил "Реал" бош мураббийи сифатида қолишдан мамнунман. 

"Реал" - менинг сўнгги жамоам. Шу йилми ёки кейингисида фаолиятимни якунлайманми, билмайман. Бироқ тасдиқлай оламанки, бу менинг сўнгги иш жойим бўлади. Барчаси қачон тугашини билмайман, балки 2026да, балки ундан ҳам кеч кетарман. Кўп нарса муваффақиятларга боғлиқ.

Умид қиламанки, 2028 йилгача ишлайман. Шу ерда қолишни истайман", - деди Анчелотти.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика