Карл-Хайнц Румменигге: "Рома" гуруҳимиздаги энг хавфли рақиб"
20 окт 2014 23:08
Новости
Карл-Хайнц Румменигге: "Рома" гуруҳимиздаги энг хавфли рақиб"
"Бавария" клуби кенгаш раиси Карл-Хайнц Румменигге "Рома"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Рома"нинг сўнгги ўйинлардаги натижалари шуни кўрсатмоқдаки, римликлар гуруҳимиздаги энг хавфли рақиблар. Руди Гарсия жамоани яхши шакллантиришга эришган. Жамоа 1,5 йилдан буён юқори савияда ўйнаб келмоқда. Эртанги ўйин жуда қийин ва қизиқарли кечиши аниқ. Ўйлашимча, яна икки турдан сўнг гуруҳдан кимлар чиқишини аниқлаб оламиз. Шу иккала ўйинда биз гуруҳ ғолиблиги масаласини ҳал этишимиз зарур. Рим Папаси учрашишимиздан бағоятда хурсандмиз. Бу таклифни жон деб қабул қилдик. Бу ўзгача учрашув бўлиши аниқ. Биз ўзимиз билан "совға" олиб келганмиз. Нималигини эса ҳозирча айтолмайман. Совға "сюрприз"лигича қолиши керак.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии