RU

Последние новости

13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  0 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  7 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  63 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4

Каримжон Бозоров: “Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди” Новости

Каримжон Бозоров: “Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди”

Про лиганинг қолдирилган 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Хоразм” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор-фарм” жамоаси ёрдамчи мураббийи Каримжон Бозоров иштирок этди.

- Ассалому алайкум! Сўзим аввалида бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, ўйин жуда шиддатли тарзда кечди. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда, бугун майдонга ғалаба иштиёқида тушгандик. Боиси, жамоамизга очко жуда зарур эди. Аслида йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Лекин бу футбол, унда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди. 

Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди. Урганчликлар бор-йўғи иккита хавфли вазият яратиб,ўша ҳолатларни голга айлантиришди. Аслида ўйинда устунлик, тўп назорати жамоамизда бўлди. Бироқ футболчилар вазиятлардан фойдалана олишмади. Энди ушбу учрашувдаги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз.

- Сизнингча, футболчиларга ҳужумларни якунлашда нима етишмади?

- Йигитлар ҳаракат қилишяпти, аммо таъкидлаганингиздек, негадир ҳужумлар якунига етмаяпти. Энди хатолар устида ишлаб, кейинги баҳсларда ушбу ҳолатларни бартараф этамиз, деган умиддаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика