"Кардифф" ҳозиргача Саланинг трансфер пулини тўламади
21 фев 2019 13:35
Новости
"Кардифф" ҳозиргача Саланинг трансфер пулини тўламади
Аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала "Кардифф Сити" билан қонунга тўғри қилмайдиган шартнома имзолаган бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, футболчи ва Уэльс клуби ўртасида тузилган битим АПЛ қоидаларига тўғри келмаган ва авиаҳалокатдан олдин қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилган эди.
28 ёшли Сала қишки трансфер ойнасида "Нант"дан "Кардифф Сити"га ўтиб, уэльс клуби тарихидаги энг йирик харидга айланган эди. Футболчи янги жамоасида бирорта ўйин ўтказмай ҳалок бўлди. Эмилиано учган самолёт Норманд ороллари яқинига (сувга) қулаган ва футболчининг жасади қидирув ишларидан сўнг 3 февраль куни топилди.
Орадан 12 кун ўтиб Саланинг жасади Аргентинага етказилди (Пилот Девид Ибботсон ҳали ҳам топилганича йўқ).
Айни дамда "Нант" ФИФАга эътироз билдирмоқчи, чунки "Кардифф Сити" ҳозиргача Саланинг трансфер пулини тўлаб бермади.
Комментарии