RU

Последние новости

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  7 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  16 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Карантиндан кейинги футбол қанақа бўлади? Новости

Карантиндан кейинги футбол қанақа бўлади?

Охирги пайтларда карантин тугашига оз кунлар қолгани ҳақида бот-бот гапирилмоқда.

Хабарингиз бор, ҳукуматимиз томонидан коронавирус сабаб карантинни 10 майгача чўзиш қарори қабул қилинганди. Ҳозирги пайтга келиб карантин ҳолатлари анча юмшатилгани (одамларнинг кўчага кўпроқ чиқа бошлашгани, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилгани, баъзи тамаддихонлар яна иш бошлангани)ни ҳисобга олсак, вазият ижобий томонга ўзгармоқда деса бўлади. 

Яна эшитишимиз бўйича, 4 май (душанба)дан бошлаб кўп жойлар ишга тушар экан. Шундай бўлган тақдирда ҳукумат томонидан футбол клубларининг жамоавий тарзда машғулот ўтказишига рухсат берилиши мумкин. Ҳозирда ПФЛ ҳам юқоридан рухсат бўлишини кутяпти ва рухсат тегиши билан клубларга бу борада хат йўллайди. 

Ўйлаймизки, карантин ҳолати якунига етганидан сўнг жамоаларнинг майдонда машғулот олиб боришларига рухсат берилади ва чемпионатни тўхтаб қолган жойидан давом эттириш учун ПФЛ аввало мураббийлар билан ўзаро келишган ҳолда футболчиларнинг маълум бир формага чиқиб олишлари учун қанчадир вақт беради. Бу икки ҳафта бўладими ё 20 кунми, буниси энди ПФЛнинг қарорига боғлиқ. 

Шу ўринда кўпчиликни қизиқтираётган масала, бу карантиндан сўнг футболимизнинг қандай кўринишда давом этиши. Катта эҳтимол билан Суперлига баҳслари мухлисларсиз ўтказилади. Ҳозирда Европа ҳам шу йўлга ўтишни мақсад қиляпти.

Мухлисларсиз бўлса ҳам энг маъқул йўли шу: негаки футболчилар учун ҳам футбол ўйнаш касб ҳисобланади ва улар ҳам шунинг ортида оила боқади. Тўғри, футбол аслида мухлислар учун, лекин ҳозирги вазиятда халқимизнинг саломатлиги энг биринчи ўринда. 

Суперлига баҳслари шу пайтгача ўтказиб келингани каби яна уй-меҳмон тарзида давом этадими ёки ҳамма жамоалар пойтахтга йиғилиб шу ерда ўйнайдими? Бу ҳам ўринли ва айни пайтда жуда долзарб савол. Бу борада якуний қарорга келишдан олдин обдон бош қотирган маъқул деб ўйлаймиз. 

Айтайлик, ўйинлар уй-меҳмон тарзида яна одатга кўра давом эттирилади дейлик, фақат бунинг учун Республика бўйлаб барча йўллар очилиши, самолёт, поезд ва таксилар қатнови тўлиқ йўлга қўйилиши лозим бўлади. Чунки жамоалар учун энг муҳими бу сафарга чиққанда транспорт масаласи. 

Транспорт ҳал бўлганидан кейин меҳмонхона муаммоси қолади. Асосий меҳмонхоналарнинг яна ишга тушишига рухсат бериладими? Бу ҳам кун тартибидан ўрин оладиган савол. Майли, мезбон жамоа меҳмон жамоа учун машғулот ўтказишга майдон ажратар, лекин транспорт ва меҳмонхона масаласи тўлиқ ҳал бўлмагунча Суперлигани худди олдингидек ўтказиб бўлмайди. 

Агар барча жамоалар Тошкентда йиғилиб ўйнаса-чи? Ҳозирда кўпчиликка бу жуда тўғри йўлдек кўринаётган бўлиши мумкин, лекин бу ҳам ўз навбатида баъзи муаммоларни келтириб чиқаради. Фараз қиламиз, барча жамоалар Тошкентда тўпланди. 14та жамоалик чемпионатда бир турда 7та ўйин бўлади. Ўйинлар қаерда ўтказилиши мумкин? "Пахтакор", "Локомотив", "Жар" ва ТТЙМИ стадионлари. "Бунёдкор" стадиони бўйича тўлиқ бир нима дейиш қийин, майдони тайёрми йўқми, буни ҳам айта олмаймиз. 

Айтайлик, мана шу тўртта стадионда навбатма-навбат Суперлига тур учрашувларини ўтказса бўлади. Шунда қайсидир стадионларда иккитадан, қай бирида битта ўйин бўлиб ўтади. Лекин бу ўринда бошқа савол кун тартибига чиқади: жамоалар қайси майдонда машғулот ўтказади?

Масалан, "Локомотив" уй учрашувларини "Локомотив" стадионида ўтказса ҳам, машғулот майдони сифатида ТТЙМИ стадионидан фойдаланиб келади. Худди шунингдек "Пахтакор" "Жар" стадионидан фойдаланади. "Бунёдкор"га эса бу борада муаммо йўқ, чунки стадион ҳудудида бир нечта майдонлари бор.

Бундан ташқари Тошкент вилоятининг икки жамоаси - АГМК билан "Металлург" ҳам пойтахтда истиқомат қилиб шу ерда машғулот ўтказади. Хусусан "Металлург" анчадан бери Қибрайдаги "Пахтакор" базасидан фойдаланиб келяпти. АГМК ҳам Қибрайга кетаверишда йўл четидаги стадионни чиройли кўринишга келтириб қўйган. Бу томонлама олиб қарасак, ўйинга тайёргарлик борасида (агар барча учрашувлар Тошкентда ўтказиладиган бўлса) Суперлиганинг бешта клубида машғулот ўтказиш бўйича муаммо бўлмаслиги мумкин. Лекин бошқалар-чи?

Буёғига "Насаф", "Қўқон-1912", "Машъал", "Навбаҳор", "Сурхон", "Андижон", "Қизилқум", "Сўғдиёна" ва "Бухоро" клубларининг масаласи қоляпти. Айтайлик, бу жамоалар қаерда истиқомат қилади-ю, қайси майдонларда шуғулланади? Бу ўринда яна меҳмонхоналар масаласи биринчи планга чиқади. Навбатдаги бир ой ичида барча ўйинлар Тошкентда ўтказилади ҳам дейлик, лекин юқоридаги 9та жамоанинг бир ой Тошкентда яшашига молиявий қурби етадими? Тошкентда базаси бор клублар бу томонлама қийналмайди, лекин вилоятдагилар-чи? Ахир бир ойлик харажат ҳам оз пул эмас. Биргина меҳмонхонанинг ўзига қанча кетади.

Иккинчидан, яна майдон масаласи. "Пахтакор"нинг "Жар" стадионини, "Локомотив"нинг ТТЙМИ стадионини бошқа клубларга машғулот ўтказиш учун бермасликка ҳаққи бор. Бу икки клуб фақат расмий ўйинларни ўтказишга рухсат бериши мумкин, лекин бошқа жамоаларнинг мунтазам шу ерда шуғулланишига қандай қарайди бу ҳам долзарб масала. Бу ўринда вилоятдан келадиган жамоалар учун майдонга пул тўлаш масаласи ҳам чиқади.

Аслида битта шаҳарда турнир ўтказиш Тошкент учун янгилик эмас. Ўз вақтида икки бор 16 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Тошкент мезбонлик қилган. Лекин у пайтда ҳозиргидек вазият бўлмаган. Транспорт, меҳмонхона масалалари бемалол эди ва шундай бўлганки, битта меҳмонхонада тўртталаб жамоа истиқомат қилган. Лекин биз бу ерда профессионал футбол ҳақида гапиряпмиз ва мусобақа ўз номи билан Суперлига бўлганидан кейин ҳар бир масалада етти ўлчаб бир кесишга тўғри келади.

Ниқоб тақиб ўйнаш масаласи. Бу энди ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо эмас. Айтайлик, битта жамоага фақат оқ, иккинчи жамоага фақат кўк ёки бош рангдаги ниқобларни бериб футбол ўйнатиш мумкин, керак бўлса тиббий қўлқоп кийиб ҳам ўйнаса бўлади. Лекин энг асосий мавзу бу ўринда машғулот майдонлари, транспорт ва турар жой.

Ундан ҳам мумҳими, клубларнинг айни пайтдаги молиявий ҳолати. Чунки пул бўлмаса бу ишлар ҳам бўлмайди. 14та жамоани Тошкентга йиғиб ўйнатгандан энг аввало телевидение ютади. Чунки барча учрашувларни тўғридан тўғри кўриш имкони юзага келади. Лекин юқорида биз санаб ўтган масалалар бевосита клубларга тегишли бўлгани учун ПФЛ бир тўхтамга келишдан олдин бафуржа ўйлаб кўришига тўғри келади. Ва бу ўринда ПФЛ чиқарадиган қарор барча клублар учун тенг бўлиши, тарози палласи қайсидир томонга оғиб кетмаслиги лозим. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика