Канте "Челси" ихтиёрига қайтди
28 мар 2021 01:36
Новости
"Sky Sports" ахборотига кўра, "Челси" таянч ярим ҳимоячиси Нголо Канте Франция термаси таркибида жароҳат олди. 29 ёшли футболчи Украинага қарши ўйиндан сўнг (1:1) оёғида ноқулайлик сезди. Текширувдан сўнг Кантенинг сони лат егани маълум бўлди.

Шундай қилиб, ярим ҳимоячи "Челси" қароргоҳига қайтди ва шу тариқа Франциянинг Қозоғистон ва Босния ва Герцеговинага қарши ўйинларини ўтказиб юборади.
Франциялик ўйинчи жорий мавсумда АПЛнинг 25 учрашувида 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии