Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"
02 янв 2025 23:50
Новости
Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"
"Буни жуда жиддий ҳолат деб ҳисоблайман. Бу ЛаЛига қонунларини бузадиган маъсулиятсиз одамларнинг натижаси. Энди улар бошқалар қила олаётган ишни ўзлари қила олмаётгани учун шикоят қилишяпти.
"Барселона" судга мурожаат қилди, бу аслида бир тийинлик иш эди ва бундан яхшилик чиқмади. ЛаЛига эса назоратни ушлаб турадиган формани бутунлай йўқ қилади. Бу назорат модули бошқалар томонидан шубхага олинса-да, клублар буни четлаб ўта олишмайди.
Фикримча, Лапорта бор ишончни йўқотди. Бунгача унинг ёнида Матеу Алемани бўлган ва у рақамларни жуда яхши тушунарди. Ҳозир эса у йўқ, чунки Лапорта уни ҳайдаб юборди.
Табиийки, унинг истеъфосини талаб қилаётган ташкилотлар талайгина", - деди "Реал", "Валенсия" ва Испания термасининг собиқ посбони.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии