Кан: "Футболчи клубдан муҳимроқ эмас"
15 мая 2022 22:06
Новости
Кан: "Футболчи клубдан муҳимроқ эмас"
"Бавария" бош директори Оливер Кан Роберт Левандовскини қўйиб юбориш ниятида эмас.
Ҳужумчи клубни шартномани узайтиришни истамаслиги ҳақида маълум қилганди. Левандовски "Барселона"га ўтиш ниятида.
“Биз аввал ҳам бундай ҳолатларга дуч келганмиз. Бу бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.
Янги таклифни унинг агентига юбордик. У эса буни рад этди. Бу унинг ҳуқуқи.
Гап шундаки, Робертнинг шартномаси бор ва у буни бажаради. Гап тамом!
Биз ўз позициямизни жуда аниқ ва изчил билдирганмиз. “Бавария”да бу тизим шундай ишлайди, футболчи клубдан муҳимроқ эмас”, - деди Кан.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии