RU

Последние новости

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  1 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  5 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  2 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди" Новости

Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг (2:0) мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Йигитларга берган кўрсатмаларимиз ва ўйинга бўлган режамиз ишлади. Кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Бугун футболчилар терма жамоа даражасидаги ўйинни намойиш этишди. Ўзи барча футболчиларимиз терма жамоа ўйинчилари. Улар бугун буни исботлаб беришди" - дея фикр билдирди Камолиддин Тожиев бугунги баҳс ҳақида.

- Ўтган мавсум иккинчи даврада "Пахтакор" сафарда "Навбаҳор"га йирик 2:5 ҳисобида мағлуб бўлган. Бугун ўша йирик мағлубият бугунги учрашувда сиз учун қўшимча мотивация бўлдими?

- Ўша учрашувда 2:2 вақтида биз қизил карточка олган эдик. Кейин ҳисоб йириклашиб кетган эди. Бу ерда йигитларнинг ўзида ҳам кучли иштиёқ бор эди. Яна ўша мағлубият.

- "Навбаҳор" жамоасининг учта асосий футболчилари Алишер Одилов, Аббос Ғуломов ва Руслан Жиянов бугун ёрқин ўйин намойиш эта олмади. Ҳимоячиларга ушбу учта футболчини персонал равишда қўриқлаш ҳақида кўрсатма берган эдингизми?

- Биз ўйинларни кўриб чиқдик ва таҳлил қилдик. "Навбаҳор" тезкор қанотларга эга ва шу сабабли биз бешта ҳимоячи билан ўйнадик.

- "Навбаҳор" бугун сиз кутганчалик қаршилик кўрсата олдими? 

- Рақибимиз сўнгги 3-4та учрашувда жуда жиддий ўйин намойиш этаётган эди. Бугун эса уларнинг ўйини чиқмади.



- "Пахтакор" таркибидаги Муҳаммадали Усмонов ва Шаҳзод Азмиддинов "Андижон" сафига ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар қанчалик рост?   

- Бу ҳақда эшитмадим. Балки клубга улар бўйича таклиф тушгандир, аммо улар ҳозирча ўзимизга керак.

- Азиз Турғунбоев ва Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтмоқда деган хабарлар чиқди. Ушбу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Бобир Абдиҳолиқов ҳам жамоа билан шартнома имзолади деган гаплар юрибди... 

- Бобир билан 100% ҳал бўлди. Эркинов билан ҳали ҳамон музокара олиб боряпмиз. Ҳали аниқ эмас, аммо 90% масала ҳал. Турғунбоев ҳали номаълум.

- "Пахтакор" ҳозир ажойиб формада. Сиз истаётган "Пахтакор" ўйини қандай? Бугунги ўйин сиз истаётган энг яхши ўйинга қанчалик яқин?

- Бугун жуда яхши ўйнадик. Шундай ўйнашда давом этишимиз керак. Ҳозир жисмоний тайёргарлик устида иш олиб боришимиз керак.

- Бугунги ғалаба жамоа чемпионлик пойгасига қайтиши учун қанчалик ёрдам беради? 

- Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Барчаси давом этмоқда. "Пахтакор" ҳар доим охиригача курашган.

- Ҳожиакбар Алижонов қайдномага киритилмади. Умар Адҳамзода эса захирада қолдирилди. Бунга сабаб нима?

- Алижонов бир неча кун олдин шамоллаб қолди. Кеча клуб шифокори унга укол қилди, аммо бу етарлича бўлмади. Футболчи бугунги учрашувга тайёр эмас эди. Умар эса ўтган учрашувда ўйнади. Бугун эса Маҳамаджоновни ўйнатишни режа қилган эдик.

- Бугунги учрашувни олти очколик ўйин деган фикрга қўшиласизми?

- Ҳа.

- "Пахтакор" чиройли ғалабага эришди, лекин жамоада реализация масаласида жиддий муаммолар бор. Ушбу масалани қандай қилиб бартараф этмоқчисиз?  

- Бунинг устида фақат ишлаш керак. Бошқа йўл йўқ. Олдинда танаффус бор. Танаффус давомида вазиятлардан яхшироқ фойдаланишни машқ қиламиз.

- Кубокни кўпгина фаворит жамоалар тарк этди. "Пахтакор"нинг Ўзбекистон Кубогидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир ҳар бир жамоа билан ўйнаш қийин. Масалан, "Моби-уз"га қарши ҳам сўнгги дақиқаларгача ўйнадик.

- Ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳам борми? 

- Таркибимизда ўйин амалиётига эга бўлмай қолаётган футболчилар бор. Улар кўпроқ ўйин вақтига эга бўлишлари керак. Бу ҳақда тез орада билиб оласиз.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика