RU

Последние новости

11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  0 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  0 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  8 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  22 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  11 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  19 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  182 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0

Камолиддин Мурзоев: "Қатар билан пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек таассурот қолдирдик" Новости

Камолиддин Мурзоев: "Қатар билан пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек таассурот қолдирдик"

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги натижаси футболчилар, мутахассислар томонидан турлича талқин қилинмоқда

Биз бу борада собиқ футболчи ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрларини тингладик. 

- Осиё Кубогидаги қолган терма жамоаларга назар ташлаб туриб ва бу йилги мусобақа даражасидан келиб чиқиб айтганда, чорак финал Ўзбекистон учун қониқарли натижами?

- Аслида бундай ўйинлардан кейин интервьюлар бериш, саволларга жавоб қайтариш қийин бўлади. Уришдан кейин чиққан қаҳрамон ёки ёмғирдан кейин чиққан қўзиқоринлар каби фикрлар ёғилади. Шундай бўлсада мажбуриятимиз юзасидан саволларингизга жавоб бериб ўтаман. Умуман оладиган бўлсак, ҳозирги ҳолатдаги жароҳатлар, йўқотишлардан келиб чиқиб айтганда натижани қониқарли десак бўлади. Мутахассис сифатида айтишим мумкинки, терма жамоамиз бундан ҳам узоқроққа бора оларди. Бу йилги мусобақа даражаси аввалгиларига нисбатан сезиларли даражада ошгани маълум бўлди. Биз билган етакчи жамоаларнинг барчаси қийналди. Бу барча давлатларда футбол ўсганидан далолат беради. 

- Қатар биздан қайси жабҳаларда устун келди ва биз қайси камчиликларимиз ҳисобига мағлуб бўлдик?

- Чорак финал ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, илк дақиқалардан Қатарга устунликни бериб қўйдик. Биринчи бўлимда уларда ўхшади. Қатар ўз ўйинини кўрсатди. Футболда шундай сўз бор, рақиб қандай ўйин таклиф қилса, иккинчи жамоа шунга мослашиб қолади. Фикримча, Қатарнинг кучли тарафларини ишлатиши учун қаршилик кўрсата олганимиз йўқ. Биринчи ва иккинчи гол оралиғида терма жамоамиз бутун халқ кутган, мухлислар истаган ўйинни кўрсата олишди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам 5-10 дақиқа босим қилишимиз керак эди. Мана шу вақтда ўйинимизда узилиш бўлди. айтганимдек, бу ўйиндан кейинги фикрлар. Ўша жараёнда буни ўзгартириш, вазиятни тўғрилаб кетиш мураббийнинг салоҳиятига боғлиқ эди. Қатарда ўзгаришлар ҳам тўғри амалга оширилди. 

- Ўзбекистон аввал ҳам пенальтилар сериясида омадли бўлмаган. Энг аламли мағлубиятларимиз пенальтилар сериясига тўғри келади. Қатар билан ўйинни пенальтигача олиб бориш қанчалик тўғри эди?

- Пенальтилар серияси алоҳида мавзу. Бу давр нуқтаи назаридан кичик мусобақа ҳисобланади. плей-офф ўйинларидан бошлаб пенальтилар сериясининг актуаллиги ошади. Машғулотлар давомида, машғулотлардан сўнг ҳар бир жамоанинг пенальтичилари бўлади. Барибир бу нарса ўйинлардан олдин синаб олиниши керак. Кимлар тепади, кимда ишонч юқори ва ҳоказо. Шундай футболчилар бўлади, ўз хоҳиши билан ҳам пенальти тепмайди. Бу ўзига яраша катта руҳий босим. Пенальтиларда ишлашда дарвозабонлар ҳам тайёргарлик кўриб олади. Қайси футболчи қаерга йўналтиради, ундан аввалги футболчи қаерга тепди бу дарвозабонлар учун шпаргалка ҳисобланади. Футболчи учун эса бошқача. Қарорингизни сўнгги сонияларда ўзгартириб юборишингиз мумкин. Футболда эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган бирор нарса қолмаган. Ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишингиз керак. Аламли томони ҳам пенальтилар сериясида мағлуб бўлганимиз. Худдики пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек кўриниб қолдик. Қатар эса пенальтигача ҳал қилишга ҳаракат қилди.  

- Сречко Катанецнинг қайси қарорлари сиз учун жумбоқ бўлди?

- Мураббий сифатида Катанец мен учун ҳамон жумбоқлигича қолмоқда. Ўйинни олиб бориш услубидан, интервью жараёнларигача менга жумбоқ. Қарорлари, ўзгаришлари, тактикаси ҳақида кенгроқ матбуот анжуманида ўзидан сўраган маъқул, деб ўйлайман. Шундай саволлар борки, бунга мен жавоб берсам этикага тўғри келмаслиги мумкин.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика