Кальдерон: "Лопетегининг истеъфоси - Переснинг яна бир инжиқлиги"
30 окт 2018 12:03
Новости
Кальдерон: "Лопетегининг истеъфоси - Переснинг яна бир инжиқлиги"
"Реал" собиқ президенти Рамон Кальдерон жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.
"Афсус, аммо бу Флорентино Переснинг яна бир инжиқлиги. Тўрт ой олдин Лопетеги жамоа учун энг тўғри вариант эди, энди эса бунинг акси. У Испания терма жамоасига зарар келтириб, жаҳон чемпионатидан икки кун олдин мураббий билан шартнома тузди, энди эса уни ҳайдаб юборди. Менимча, Лопетегини айблаш керак эмас" - дейди Кальдерон.
Комментарии