RU

Последние новости

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  8 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  10 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  8 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Кальчополи можароси Новости

Кальчополи можароси

2006 йилнинг 22 апрелида Италиянинг "Gazzetta dello Sport" нашри "Ювентус" бош директори Лучано Моджи ҳамда ҳакамлар кенгаши вакиллари ўртасидаги суҳбатни чоп қилди. Моджи гўё "Ювентус" ўйинлари учун ўзига ёқадиган ҳакамларни тайинлашни сўраган. Бу мақола итальян футболида "бомба" бўлди. "Кальчополи" деб номланган можаро шу тариқа дунёга юзини кўрган эди.

Омма адолатни тиклаш ва айбдорларни қаттиқ жазолашни талаб қилди. Италия Футбол Федерацияси содир бўлаётган воқеаларга кўз юма олмади ва терговни бошлади. Тезда коррупциянинг барча тафсилотлари маълум бўлиб борди. Газеталар, ТВ, радио ва электрон ОАВ ёзиб олинган суҳбатларнинг парчаларини нашр этишда давом этди. Тергов рўйхатига "Ювентус" ва унинг раҳбарларидан ташқари, бошқа клублар, ИФФ ва ҳакамлар ассоциацияси вакиллари жалб қилинди. Жанжалнинг кўлами жамоатчилик, бутун футбол оламини ҳайратда қолдирди. 

3 ҳафтадан кейин "Ювентус" Италия чемпионатидаги 29-титулини қўлга киритди. Кейинги кун "кекса синьора" раҳбарияти истеъфога чиқди. Италия Футбол Федерацияси ва ҳакамлар ассоциацияси президентлари ҳам ўз постларини тарк этишга мажбур бўлишди.

24 йил олдин бўлгани сингари Италия терма жамоаси ўз уйида футбол можароси авжига чиққан пайтда мундиалга йўл олди ва 24 йил олдингидек "Скуадра Адзурра" чемпион бўлди. Аммо футболчиларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади - ИФФнинг терговдан кейинги қарорлари эълон қилинди:

"Ювентус" - қуйи лигага (Серия Б) тушиб кетиш, янги мавсумни -30 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш, энг муҳими, Италия чемпионатида қўлга киритилган сўнгги 2 титулдан маҳрум бўлиши керак.

"Милан" - 05/06 йилги мавсум учун 44 очкодан маҳрум қилиш, янги мавсумни -15 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 1 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Фиорентина" - қуйи лигага (Серия Б) тушиб кетиш, янги мавсумни -12 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Лацио" - қуйи лигага (Серия Б) тушиб кетиш, янги мавсумни -7 очко камомад билан бошлаш, УЕФА кубогидан дисквалификация.

"Режина" - янги мавсумни -15 очко камомад билан бошлаш.

Барча апелляциялардан сўнг қарорлар қуйидаги кўринишга келди:

"Ювентус" - қуйи лигага (Серия Б) тушиб кетиш, янги мавсумни -9 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш, Италия чемпионатида қўлга киритилган сўнгги 2 титулдан маҳрум бўлиши керак.

"Милан" - 05/06 йилги мавсум учун 30 очкодан маҳрум қилиш, янги мавсумни -8 очко камомад билан бошлаш, битта уй учрашувини ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш.

"Фиорентина" - янги мавсумни -15 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Лацио" - янги мавсумни -3 очко камомад билан бошлаш, УЕФА кубогидан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Режина" - янги мавсумни -11 очко камомад билан бошлаш ва 100,000 евро миқдоридаги жарима.

Клублар ва ташкилотларнинг кўплаб вакиллари жазоланди. Моджи футболдан 5 йилга, Жираудо - ҳам 5 йилга четлатилди + 20,000 евро жарима, Леонардо Меани ("Милан") ва Клаудио Лотито ("Лацио" президенти) 2,5 йилга, Массимо Де Сантис (рефери) - 4 йилга футболдан четлатилди. Андреа Делле Валле ("Фиорентина" президенти) - 3 йилга, Адриано Галлиани ("Милан" бош директори бўлиш билан бирга А Серия президенти) - 1 йилга (кейинроқ 5 ойга қисқарди) четлатилди... Фақатгина ҳакам Паоло Дондарини оқланди.

"Ювентус" қуйи лигага тушириб юборилиши натижасида кўплаб етакчилар жамоани тарк этди: Замбротта ва Турам "Барселона"га, Каннаваро ва Эмерсон "Реал Мадрид"га, Виейра ва Ибрагимович "Интер"га ўтиб кетди. Жамоа устози Фабио Капелло ҳам Туринни тарк этиб, Мадриднинг "Реал"ига йўл олди.

"Юве" раҳбариятига янги одамлар келди - Жованни Коболли Жильи, Жан-Клод Блан... Жамоанинг афсонавий ярим ҳимоячиси Дидье Дешам мураббий этиб тайинланди. Янги (мутлақо тажрибасиз) мураббий, янги ўйинчилар (кўпчилиги ёшлар жамоасидан олинган), мавсумни -9 очко билан бошлаш сингари ноқулайликларга қарамай, "Ювентус" юқори дивизионга қайтди (ўз тарихида биринчи бор Б Серияни ютгани ҳолда).

Хўш, юқорида номи тилга олинган "Кальчополи жанжали" қандай юз берди? Уни ким уюштирди? "Интер" раҳбариятининг воқеаларда қўли бормиди? Шу каби саволларга бироздан кейин чоп этиладиган мақолада жавоб оласиз. "Championat.asia"ни кузатишда давом этинг!

Автор :
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика