Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди
20 мая 15:27
Новости
Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди
"Реал", "Милан" ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Кака "селесао" мураббийлар штабида ишлашга тайёр.
"Агар терма жамоа ёрдамим тегади деб ҳисобласа, тайёрман. 2017 йилда футболни тарк этдим ва шундан бери таҳсил олиб келаман. Гарвардда спорт бизнеси , УEФАда спорт менежменти ва Бразилия футбол конфедерациясида мураббийлик курсларини тамомладим. Ортимда учта жаҳон чемпионати ва термадаги 15 йилдан ортиқ фаолият бор. Мен тайёрман", – деди Кака.
12 май куни Бразилия терма жамоаси матбуот хизмати италиялик мутахассис Карло Анчелотти терма жамоанинг янги бош мураббийи бўлганини маълум қилди. Бу тайинловдан сўнг мураббий "Милан"да ўзи устозлик қилган Какани ўз штабида кўрмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии