Кафу: «Бразилия ЖЧ-2014да чемпион бўлишига ишонаман»
22 дек 2013 11:53
Новости
Кафу: «Бразилия ЖЧ-2014да чемпион бўлишига ишонаман»
Бразилия терма жамоаси сафида икки марта Жаҳон чемпиони бўлган Кафу терма жамоадан ЖЧ-2014да чемпионликни кутмоқда.
«Бразилия 2014 йилги мундиалда ғолиб чиқишига ишонаман. Сабаби биз ўз уйимизда ўйнаймиз, мухлисларнинг ёрдами билан мусобақани юта оламиз.
Бразилияда гуруҳда муаммо бўлмайди. Фақат бунинг учун футболчилар ўйинга тўғри ёндошиб ўз ўйинларини кўрсатишлари лозим. Акс ҳолда рақиблар сюприз тақдим этишлари мумкин. «Атлетико Минейро» мисолида буни гувоҳи бўлдик, ўзларидан кучсиздек кўринган рақибга мағлуб бўлишди», – дейди Кафу.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Бразилия Хорватия, Мексика ва Камерун билан ўйнайди.

Комментарии