RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Журналистлар ПСЖ - "Реал" жавоб ўйини олдидан қандай фикрда? Новости

Журналистлар ПСЖ - "Реал" жавоб ўйини олдидан қандай фикрда?

Бугун ЕЧЛ 1/8 жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда Парижнинг ПСЖ жамоаси ўз уйида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади. Ушбу учрашувдан олдин юртимиздаги таниқли футбол шарҳловчилари қуйидаги 3та саволларга ўз фикрларини билдириб ўтишди.



ПСЖ - "Реал" ўртасидаги дастлабки учрашувда "қироллик клуби" 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонганди. Ушбу устунлик "Реал"ни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин. Шунга қарамай "Реал" ҳужумкор ўйин кўрсатади, деб ўйлайсизми?

"Реал"га қарши учрашувда ПСЖдан Неймар майдонга тушмайди "Реал"дан эса Кроос ва Модрич ушбу учрашувда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Ушбу футболчиларнинг майдонда йўқлиги ўйинга қанчалик таъсир ўтказиши мумкин?

Унаи Эмери шогирдлари, ўтган йили худди шу босқичда Испаниянинг бошқа бир жамоаси "Барселона"дан қақшатқич мағлубиятга учраганди. Бу сафар Унаи Эмери аввалги хатолардан хулоса чиқариб, "Реал"га қарши учрашувда эҳтиёткорона ҳаракат қилган ҳолда ҳужумкор ўйин намойиш этиши мумкинми?



Диёр Имомхўжаев (Шарҳловчи)



"Зидан ҳам, “Реал”даги қолган футболчилар ҳам ўйинга ҳимояланиш учун чиқиб келмайди. Бундай хатога бир йил аввал ПСЖнинг ўзи йўл қўйиб бўлган. Бироқ “Реал” рақиб унга имкон берганича ўйнайди. 2та гол фарқи замонавий футболда ҳеч нарса эмас. Шунинг учун ҳам мадридликлар 3:1 ни давом эттиришмайди, балки ўйинни буткул янгидан — 0:0 дан бошлашади, худдики ҳеч нарса бўлмагандек. Парижликлар эса бундай қила олишмайди, улар -2 та гол фарқини бутун ўйин давомида унута олишмайди.

Неймарнинг йўқлиги ПСЖ ютишини истаётганларни кўпроқ хавотирга солар балки. Мен эса агар Модрич ва Кроос ўйнамаса, “Реал”даги йўқотиш даҳшатлироқ деб ҳисоблайман. Чунки ПСЖ бир йил аввал Неймарсиз ҳам “Барса” дарвозасига 4та гол ура олганди. Бу йил қўшимчасига Мбаппе бор, таркиб барибир кучайган. “Реал” эса Кроос ва Модричсиз яримта жамоага айланиб қолиши мумкин. Улар жамоанинг юрагидир.

Бироқ бу шундай босқич ва шундай даражадаги жамоаларки, 1—2 футболчининг йўқлигидан нолимасликлари шарт. Бундай жамоалар шунинг учун нолишдан уялашишлари керак. Чунки захиралари ҳам чакки эмас.

Эхтиёткорона ўйин кўрсатган жамоа ҳужумкор ўйнашига ишонмайман. Бу бир-бирини инкор этадиган нарсалар. Эҳтиётни шундоқ ҳам ҳеч ким унутмайди. Бироқ 2та гол фарқини йўққа чиқаришни истаган жамоа ўша сиз айтган “Барселона”га қарши биринчи ўйиндаги ПСЖ ёки ПСЖга қарши иккинчи ўйиндаги “Барселона” бўлиши керак. Яъни, 90 дақиқа тиним билмаслик ва рақибга умуман ўйин бермаслик", - дейди Диёр Имомхўжаев



Даврон Файзиев (Шарҳловчи)



"Мени фикримча, "Реал" Парижда ҳужумкор ўйин кўрсатмаса керак. Нега? Чунки, "Реал"га бу нарса кераги йўқ. Рақиб жамоа бир эмас иккита гол уришга мажбур. "Реал" шунчаки рақибнинг ҳолатидан келиб чиқади. Бу ҳимоявий футбол эмас. Бу тўп назоратини ПСЖга бериб қўйиш. "Реал" ПСЖга тўпни бериб қўйим, ўзига яқинлаштириб олиб, қисқа паслар билан қарши ҳужумга қочиб кетишга уринади. Бу нарсани "Реал" жуда кўп қўллаган. Бу Зидан томонидан ишлатиладиган услублардан бири. Буни "Реал" яхши амалга оширишини барча билади. Шу маънодан келиб чиқиб айтмоқчиманки, "Реал" ҳужумкорлик кўрсатиши шарт эмас. Лекин, бу дегани "Реал" ҳужум қилмайди дегани эмас. "Реал" шунчаки тўп назоратини рақибга беради. "Реал" рақиб дарвозасига гол урушга ҳаракат қилади. Чунки, "қироллик клуби" гол урса иши яна да осонлашади. "Қаймоқранглилар" таркибида тезкор Бэйл, ҳар қандай вазиятда гол уришга тайёр бўлган Роналду, секин-аста формасини тиклаб бораётган Бензема бўлганидан кейин, "Реал"нинг гол ура олмаслигига ишониш қийин. Бу ўйинда фоварид энди "Реал". Биринчи учрашувда фоварид ПСЖ эди. Реал олиб қараганда дастлабки учрашувда ПСЖнинг имкониятлари юқори баҳоланган эди. Жавоб учрашувида эса тескариси бўлди ва ПСЖ энди қийинчиликка дуч келади.

Бугунги ўйинда "Реал" фоварид деганимда Неймарнинг йўқлигини ҳам инобатга олгандим. Бу ПСЖ учун катта йўқотиш. Чунки, айнан шу мавсумда Унаи Эмери бутун ўйинни Неймар атрофида қуряпти. Бу Эмерининг шахсий истаги бўлмаслиги мумкин. Бу клуб имижининг ҳозирги кунда Неймар билан боғлиқ эканлиги бунга сабаб бўлиши мумкин. Лекин, Неймарнинг жароҳати клубни қийин аҳволга солиб қўйди. ПСЖда ротатция бўлиб туради, лекин, Неймар бугунги кунда катта кучга айланиб бўлган ва усиз ПСЖга қийин бўлади.  

Ўтган йили "Барселона"дан қабул қилиб олинган мағлубият, биринчи учрашувда "Реал"дан қабул қилиб олинган мағлубиятга сабаб бўлди, деб ўйлайман. Ҳозир буни тушунтириб ўтаман. Ўтган йили биринчи учрашувда ПСЖ "Барселона"га қарши жуда ҳам эркин ўйнаган эди, ёдингизда бўлса. ПСЖ ушбу учрашувда очиқ футбол ташкил этиб, рақиб дарвозасига голлар уриб ташлаб биринчи учрашувда устунликка эришганди. Лекин, иккинчи ўйинда қақшатқич мағлубиятга учраган. Энди Эмери ўзича хулоса қилиб, бундай жамоаларга қарши ўйинда ҳужумкор ўйин кўрсатиш хавфли экан, деган хаёлга борди шекилли, биринчи учрашувда Мадридда ПСЖ ўзини фавориддек тутгани йўқ. Натижада "Реал" секин-аста камчиликлар топиб улардан фойдаланиб кетди. Балки ПСЖ дастлабки учрашувни дадилроқ, ишончлироқ, қаттиқроқ ўтказганида натижа бундай ёмон бўлмасди. Энди ПСЖ жавоб ўйинида нима қилиши мумкин? Парижликлар жавоб ўйинида "Барселона"га қарши биринчи учрашувдаги ҳолатни кўрсатиши мумкин. Ягона имконият шу. Ҳамма нарсани унутиб олдинга ташланиш ва таваккал ҳужумкор ўйин кўрсатиб голлар уриш. ПСЖнинг бошқа иложи йўқ. Фаворит "Реал", аммо, бу қарама-қаршиликда ҳамма нарса ҳал бўлди, деган фикрдан йироқман. ПСЖ жиддий жамоа, Неймарсиз ҳам бу жамоада учрашув масаласини ҳал қилувчи футболчилари бор. "Реал"нинг баъзи-баъзида бу мавсумда ўзига ярашмаган ўйин  кўрсатишини инобатга олсак, ПСЖда имконият сақланиб қолган", - дейди Даврон Файзиев



Элдор Мустафоев (Шарҳловчи)




"Ҳозирги замонавий футболда ўйин қандай бўлишлигини тахмин қилиш жуда ҳам қийин. "Реал" бу баҳсда асосан ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилиши аниқ. Кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилади. Учрашувдан олдин Унаи Эмери "Неймар учун ўйнаймиз", дея фикр билдирди. ПСЖ таркиб борасида "Реал"дан арзон эмас. Парижликларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқдек ўйнаса керак. Бугунги ўйинда устунликни ПСЖга берган бўлардим.

Аслида, бирор-бир жамоада футболчи бўлмаса, унинг соясида қолиб кетаётган футболчилар катта саҳнага чиқиши керак. Бугунги ўйинда шундай бўлса ажаб эмас. Чунки, бундай ўйинлар ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Захирада қолаётган футболчилар яратилган имкониятдан фойдаланади. Неймар ПСЖда етакчи бўлиб олган. Кавани бугунги ўйинда майдонга тушиб, ўз ўйинини кўрсатиб ўзини нархини оширишга уриниб кўрса ажаб эмас. Бундан ташқари ПСЖда Ди Мария ҳам бор. Ушбу футболчи улкан тажрибага эга. Унаи Эмерини кучли мутахассислар қаторига қўша олмайман. Чунки, ўйин тақдирини майдондаги футболчилар ҳал қилиб беради. Ўтган йили ЕЧЛ мусобақасининг худди шу босқичда "Барселона" билан бўлиб ўтган ўйиндаги ҳолатдан ҳар ким ўзгача хулоса чиқариши мумкин. Бу ўйин ўтиб бўлган.Унаи Эмери аввалги хатосини такрорламаса керак. Агарда Унаи Эмери шогирдлари эҳтиёткор ўйин кўрсатса, жуда ҳам катта хатога йўл қўйган бўлади. "Реал" ўтган ўйиндаги ҳисобни ушлаб қолиш орқали ўз мақсадига эришса керак. Қолаверса Зидан ва "Реал" олдида бу йил қўлга киритиши керак бўлган соврин қолмаган. Фақатгина бор умиди ЕЧЛ мусобақаси баҳсларида", - дейди Элдор Мустафоев 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика