Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди
14 янв 09:23
Новости
Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем душанба куни ишдан бўшатилган собиқ бош мураббий Хаби Алонсога нисбатан ўзини қўллаб-қувватламаган ўйинчилар орасида бўлгани ҳақидаги миш-мишларнга муносабат билдирди.
"Шу пайтгача кўплаб бундай нашрларга кўз юмиб келдим, ҳақиқат ўзи ойдинлашиб кетади деб умид қилгандим. Лекин ростдан ҳам… Қандай бемаънилик. Ростдан ҳам бу клоунлар ва уларнинг "манбалари"нинг ҳар бир сўзига илиниб ўтирган одамларга ачинаман. Ҳамма ўқиганингизга ишонманг, баъзан бу одамларни баҳс-мунозара қўзғатиш учун шундай зарарли ва хато маълумотлар тарқатгани учун жавобгарликка тортиш керак", — деб ёзиб қолдирган Беллингем.
Хаби Алонсо ишдан бўшатилганидан сўнг "Реал"нинг янги бош мураббийи этиб Альваро Арбелоа тайинланди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии