Жозе Моуринью «Фенербахче»га «Бавария» футболчисини олиб келмоқчи
29 июн 2024 10:16
Новости
Жозе Моуринью «Фенербахче»га «Бавария» футболчисини олиб келмоқчи
«Фенербахче» устози Жозе Моуринью жамоада Кингсли Команни кўрмоқчи.
Мураббий турк клуби раҳбариятидан «Бавария» вингерини харид қилишни сўраган. Бироқ Коман ҳали бери ТОП-5 чемпионатларидан кетиш ниятида эмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Коман ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳатлар сабабли ўтказиб юборди. У барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 3 та голли узатма бор. Унинг «Бавария» билан тузган шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии