RU

Последние новости

11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  3 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  17 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15

Жозе Моуриньо мағлубиятнинг сабабини айтди Новости

Жозе Моуриньо мағлубиятнинг сабабини айтди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ доирасида "Вест Хэм"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоа шундай ҳаракат қилиб, 5-дақиқадаёқ гол ўтказиб юборди. Ўша паллада оффсайд бор эди. Қанот ҳаками буни кўрмай қолди ва хатога йўл қўйди.

Иккинчи гол борасида нима дея оламан. Ярмоленко чап оёқда тўп билан муомаласи яхши эканлигини билардик, шундай бўлса-да уни етарли даражада қўриқлай олмадик.

Иккинчи бўлимда вазиятни бироз бўлса-да ўнглагандик. Рақиб посбони бир неча сейвлар билан жамоасини қутқарди. Уни топган скаутни табриклайман. 21 ёшли Исса Диоп эса шунчаки маҳлуқ.

Учинчи гол эса бизнирухий томондан "ўлдирди". Чунки ўша паллада Рэшфордни йиқитишганини кўрмай қолишди ва яна хатоларга йўл қўйишди. Ушбу голдан кейин бизда 20 дақиқа вақт бор эди. Аммо футболчиларнинг рухий ҳолати ёмон томонга ўзгариб бўлганди.

- Нима учун Санчес захирада?
- Буни қаранг, шунча вақтдан буён Антони Марсьяль нима учун захирада деб сўрардинглар. Алексис ўтган ҳафтани кутганимдек ўтказа олмади. Шу орқали Алексиснинг ўрнига Антонини қўйдим.

- Жамоангизнинг ўйиндан мақсади нима эди?
- Жамоанинг ўйин савияси ва руҳий ҳолатидан мамнун эмасман. Ҳар доим олдинга интилиш - менинг профессионал вазифам. Бу гап футболчиларга ҳам тегишли.

- "Вест Хэм"нинг ғалабаси ҳақида нима дейсиз?
- Қачонки сен фақатгина ғалабага эришаверсанг, шулардан энг яхшисини қидирасан. Бироқ биринчи гол оффсайддан урилди. Иккинчиси автогол. Учинчиси эса ҳакамларнинг хатоси туфайли юзага келди. Кейинги баҳсни ҳозиргидан яхшироқ бошлай олишимиз мумкин.

- Поль Погбанинг ўзини тутиши борасида қандай фикрдасиз?
- Поль қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика