RU

Последние новости

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  4 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  3 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  12 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  15 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  20 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Жорван Виейра: "Майдон чими қандай ҳолатдалиги эмас, жамоа футбол ўйнашни қанчалик билиши муҳимроқ" Новости

Жорван Виейра: "Майдон чими қандай ҳолатдалиги эмас, жамоа футбол ўйнашни қанчалик билиши муҳимроқ"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган ОКМК — "Ал Сиб" учрашувидан аввал меҳмонлар бош мураббийи Жорван Виейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимруорван Виейра (мураббий): "Ўзбекистонга учинчи марта келишим. Илк бор Малайзия термаси билан, сўнгра Кувейт термаси билан ташриф буюрганман, мана энди "Ал Сиб" билан Ўзбекистонга келдим. Эртага осон ўйин бўлмайди. Иккала жамоа ҳам майдонда бор кучини беради. Фақат Тошкентдан Олмалиққа бироз масофа мавжуд экан". 


Аҳмад ал Роаҳий (футболчи): Биз бу ерга кейинги босқичга чиқиш учун келганмиз. Рақибимиз осон ютқазадиган жамоа эмас. 



- Стадион ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Мен ОКМК жамоаси ўй ўйинларини бошқа шаҳарда ўтказганини биламан. Тўғриси, майдон чими қандай ҳолатдалиги муҳим эмас, муҳими жамоа қанчалик футбол ўйнашни билади. Бундай майдонларда ҳам яхши футбол намойиш этса бўлади. Жамоа инфратузилмасини ривожлантирмоқда.

- ОКМК футболчиларидан қайсилари эътиборингизни тортди?
- Футбол шундай ривожланиб боряпдики, ҳар қандай жамоа ҳар бир рақибни ўрганмоқда. Лекин биз сизга кимлигини айтмаймиз. Агар айтсам, сиримни очган бўламан. Барчаси яшил майдонда ҳал бўлади. Сизлардан илтимос, "Шаржа"да бир вақтлар тўп тепган Тимур Кападзега саломимни етказинг.

- Бироз аввал Тошкентдан Олмалиққача узоқ дедингиз...
- Оралиқ масофани жуда узоқ демадим. Шунчаки, бироз масофа бор экан. Олмалиқда яхши меҳмонхона йўқлиги сабабли Тошкентдан қатнашга мажбур бўляпмиз. Ҳар бир жамоа қаергадир борса, ўша ерга яқин ҳудудга ўрнашишга ҳаракат қилади. Аммо бизга келган маълумотларга кўра, Олмалиқда меҳмонхона йўқ экан. Ҳатто ОКМК мухлислари истиқомат қиладиган маскандан қўним топишга тайёр эдик.



- Сизни ҳам қайсидир рақиб футболчиси эътиборингизни тортдими?
Аҳмад ал Роаҳий (футболчи): - Мураббийлар берган кўрсатмаларга амал қиламиз. Барчасини майдонда кўрамиз.

- 2008 йил "Сепахон"жамоаси бош мурабббийи сифатида "Бунёдкор"га қарши ўйнагансиз. Ўша жамоа мураббийи Миржалол Қосимов ҳозирги кунда ОКМК мураббийи ҳисобланади. Ўша ўйинни эслай оласизми?
- Эслайман. Келаси ОЧЛда ҳам ғалаба қозонганмиз. Футбол ривожланиб бормоқда. Кечаги ғалабалар билан қолиб кетиш нотўғри. Кеча ОЧЛ ғолиби эдим, бугун эса саралашдаман. Мақсадимиз - кейинги босқичга чиқиш. Биз бугун билан яшаймиз. Шуни қўшимча қилишим жоизки, ўзбек футболчилари анча яхши даражада. Ўзбек футболчиларидан Шукуров, Ғаниевларни эътироф этиш жоиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика