RU

Последние новости

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  7 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  5 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  232 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  3 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

Жорже Жезус: "Барча муаммоларимизга майдоннинг ёмон ҳолати сабаб бўлди" Новости

Жорже Жезус: "Барча муаммоларимизга майдоннинг ёмон ҳолати сабаб бўлди"

Элит ОЧЛ нимчорак финал баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" (1:0) баҳсидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Жорже Жезус матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Плей-офф баҳсининг биринчи қисми якунланди. Энди бизни жавоб учрашуви кутиб турибди. Риёддаги учрашувга бор эътиборимизни қаратишимиз керак. Бундай майдонда ўзимиз истаган футболни намойиш эта олмадик. Шу сабабли ўз ўйинимизга ўзгаришларга киритишга мажбур бўлдик. Узун паслар ва иккинчи тўпга биринчи бўлиб эгалик қилишга ҳаракат қилдик. Бундай майдонда сифатли футбол намойиш этиш қийин масала. Бундай совуқ об-об-ҳавода жароҳатларимиз сони ҳам кўпайиб кетди. Минус беш ҳарорат ва майдоннинг ёмон ҳолати бунга сабаб бўлди. Бугунги ўйиндаги мағлубият эмас, асосий таркиб ўйинчиларини йўқотганимиз мен учун энг ёмон натижа бўлди. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак. Бир ҳафтадан сўнг Риёдда ўйнаймиз" - деди Жорже Жезус.

- "Ал Ҳилол" бугун ўзига мос футбол намойиш эта олмади. Жамоа яхши ҳужумлар қилмади ва бир нечта футболчилари жароҳат олди. Бундай ёмон ўйиннинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор"дек яхши шаклланган жамоа бизга кўп муаммолар келтириб чиқарди. Яна бир бор такрорлайман, бугун қайси футболчимиз майдонда бўлишидан қатъи назар улар ўз даражасидаги ўйинни намойиш эта олишмади. Бунга сабаб майдон ҳолати бўлди. Шу сабабли биз ўз услубимизни ўзгартирдик. Биз кўпроқ яккакурашларга эътибор қаратдик, аммо бу бизнинг тактикамиз эмас эди. Ўйин бизни ўз услубимизни ўзгартиришга мажбур қилди. Совуқ об-ҳаво ва майдон ҳолати туфайли кўп футболчиларимиз ўйин охиригача қадар ўйнай олишмади. Барча муаммоларимизга ёмон майдон ҳолати сабабчи. Мен бугун жамоам қандай ўйин намойиш этганига эмас, жамоам қандай қилиб кейинги ўйинга тикланиши муҳимроқ. Бугунги муаммоларнинг сабабини айтиб ўтдим.

- "Пахтакор" бугун сиз кутгандек ўйин намойиш этдими?

- "Пахтакор"нинг ўйини мен ҳайрон қолдирмади. Ўйин фақатгина курашлардан иборат бўлди. Бундай шароитларда ўйинни назорат қилиш қийин. Барчасига майдон ҳолати сабабчи. Биз қўлимиздан келган барчасини намойиш этдик. Энди Риёддаги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.


Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика