RU

Последние новости

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  0 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  608 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  26 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Жонибек Кўчимов: "Зомин"га фақат омад етишмади" Новости

Жонибек Кўчимов: "Зомин"га фақат омад етишмади"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Зомин” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар сафида энг яхши ўйинчи деб топилган Жонибек Кўчимов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Жонибек, бугунги учрашувда меҳмонлар сафида энг яхши ўйинчи деб топилганлигингиз билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикларингиз...
- Учрашув қийин бўлди. Биз бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бунинг боиси агар бугунги ўйинда ғалаба қозонсак, ПРО-Лига “В” гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олишимиз мумкин эди. Бугунги ўйинда бизга фақат ва фақат омад етишмади деб ўйлайман. Жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади. Учрашувда бир неча марта гол бўлиши керак бўлган ҳолатларда тўп рақиб дарвозасига киришни хоҳламади.  

- Келажакдаги режаларингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Келажакдаги режаларим – бугунги кунда янгича ёндашув асосида янада чирой очиб бораётган Суперлига клубларида ўйнаш. Шунингдек ўз устимда мунтазам ишлаб, ўйинларимни янада кучайтириб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепиш режаларим бор.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика