RU

Последние новости

15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  0 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  13 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  17 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  27 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  0 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  12 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  21 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  31

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди Новости

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди

Теги :  ЖомбойЎзПФЛ
2022 йилнинг январ ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ 2021 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми, мусобақада иштирок этиш ва лицензиялаш билан боғлиқ талабларнинг бажарилишини ўрганди.

Бу жараёнда "Жомбой" футбол клуби "2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти" ҳамда "Лицензиялаш регламенти"даги қатор талабларни бажармагани маълум бўлди.

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг 2022 йил 24 февраль кунидаги 02-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган қарорга асосан умумий иш фаолияти белгиланган тартибда ташкил этилмагани, ҳужжатлар умуман юритилмаслиги, клуб фаолиятини ташкил қилиши учун офис мавжуд эмаслиги, футболчи ва мураббийлар учун иш ҳақи тўланмаслиги, бухгалтерия ҳисоби юритилмаслиги, умуман молиялаштириш манбаларига эга эмаслиги, 2021 йилда белгиланган тартибда молиялаштирилмагани сабабли Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

"Жомбой" футбол клубига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилгани сабабли Самарқанд вилоятининг 2-Лига мусобақасида қатнашиш тавсия этилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика