RU

Последние новости

19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  0 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2

"Joma"нинг Ўзбекистонга кириб келиши қандай юз берган? Новости

"Joma"нинг Ўзбекистонга кириб келиши қандай юз берган?

Олий лигамизда янги футбол мавсуми бошланишига тобора оз қоляпти. Февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб клублар янги спорт кийимлари харид қилишни бошлаб юборишади.
Ўтган йил олий лиганинг 14та жамоасидан нақд 11таси бизда ҳозир роса урф бўлаётган “Joma” фирмасли маҳсулотларидан фойдаланишди. Фақат амалдаги чемпион “Пахтакор” ҳамда учинчи ўрин соҳиби “Насаф” ўз одатига биноан “Adidas” кийимларини кийган бўлса, “Бунёдкор” ўз футболчиларини “Jako” спорт кийимлари билан таъминлади. Қолган барча жамоалар эса “Joma” кийишди.

Маълумки, ҳозир аксарият клублар Тошкентда ўртоқлик учрашувларига зўр беришмоқда. Қайси бир ўйинга борманг, аксарият мураббий ва футболчилар эгнида “Joma” спорт кийимини кўрасиз. Шунингдек, баъзи мухлислар ва журналистлар ҳам “Joma” курткаларини кийиб олишган. Натижада бизда ҳам Ўзбекистон бозорига кириб келганига ҳали кўп бўлмаган Испаниянинг “Joma” брэндига қизиқиш ортди ва ушбу компаниянинг Ўзбекистондаги расмий вакили Санжар Усмоновдан интервью олиш фикри туғилди.   

-   Санжар, “Joma”нинг Ўзбекистонга кириб келиши қандай юз берган ва бунга ким сабабчи бўлган?
-   “Joma” Ўзбекистонга дастлаб футзал орқали кириб келган. Ўз вақтида испаниялик мураббий Хосе Мендес футзал терма жамоамизни бошқарганидан хабарингиз бор ва айнан шу кишининг саъй-ҳаракатлари туфайли “Joma” бизда ҳам фаолият юрита бошлади. Футзал терма жамоамиз Испанияга йиғин ўтказиш мақсадида борганида ушбу фирма вакиллари терма жамоа аъзолари билан учрашади ва бизникиларга ўз маҳсулотларини тақдим этишади. Биласиз, бунгача барча ёшдаги жамоаларимиз “Puma” либосларидан фойдаланиб келаётганди. Лекин “Puma” билан шартнома муддати тугагач, ЎФФ “Joma” билан ҳамкорлик қилишни маъқул кўрди. Шундан бери Терма жамоалар маркази футболчи ва мураббийларни мазкур фирма либослари билан таъминлаб келмоқда. “Joma” Ўзбекистонга кириб келганидан сўнг орадан бир йилча ўтиб, амаким Жаҳонгир ака Усмоновга менга “Joma”нинг юртимиздаги расмий вакили бўлишни таклиф қилди. Шу-шу футбол клублари ва терма жамоаларни спорт экипировкалари билан таъминлашга ўтдим.

-   Ишингиз асосан нималардан иборат?
-   Мен “Joma”нинг Ўзбекистондаги расмий вакилиман. Шундай экан, асосий ишим олий лига клублари, қолаверса, турли ёшдаги терма жамоаларни буюртма асосида “Joma” спорт кийимлари билан таъминлаш.

-   Мана яқиндан бошлаб “Joma” либослари сотуви ҳам йўлга қўйилди. Нима сабабдан шу пайтгача бу иш амалга ошмаганди?
-   Бунга сабаб биз шу пайтгача “Joma” билан фақат буюртма асосида ишлаб келаётгандик. Масалан, бизга юзта футболка керак бўлса, бориб фақат шунча олиб келардик. Аммо секин-аста вақт ўтиб “Joma”га бўлган қизиқиш ортиб борди ва эндиликда олий лига клублари ҳам шу фирманинг кийимларини маъқул кўрмоқда. Ҳозир эса ўз дўконимизни очдик ва мухлислар учун спорт кийимлари сотувини йўлга қўйдик. Мана энди ишқбозлар бемалол “Joma” логотипи туширилган либосларни харид қилишлари мумкин.

-   Айтинг-чи, “Joma”нинг бошқа брэндлардан фарқли томони нимада?
-   Гап шундаки, “Joma” “Adidas”, “Nike”, “Puma” каби спорт кийимлари ишлаб чиқарадиган бошқа фирмалардан фарқли ўлароқ мижознинг нима хоҳлаётгани билан албатта қизиқиб кўради. Яъни, “Joma” сизнинг таъбингиздан келиб чиққан ҳолда кийим тикиб беради. Бошқа спорт брэндлари эса ўзлари хоҳлаган тарзда иш олиб боришади. Масалан, “Nike” либосларини киядиган МЮ, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона”, “Атлетико”да спорт либосларининг дизайни бир хил, фақат рангларда фарқ қилади. “Joma” эса албатта харидорнинг фикрига ҳам қарайди.

-   Энди нархлар ҳақида гаплашсак. “Joma”нинг ўзимизда дўкони фаол иш бошлаганидан сўнг нарх-наво қандай бўлади? Мухлисларга қулайлик яратиладими?

-   Биз бу масала устида охирги 4-5 ойдан бери ишлаяпмиз. Масалан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг оригинал либоси 175 минг сўмга баҳоланяпти. Лекин яхши биламизки, бундай нархда битта футболкани сотиб олишга кимдадир имконият бор, кимникидир йўқ. Шу боис ҳам нархларни имкон қадар арзонроқ қилиб белгилашга ҳаракат қиляпмиз. “Joma” бизга оригиналга яқин футболка тикиб сотишимизга рухсат берди. Бундай футболкаларнинг ҳар бири 30-40 минг сўм атрофида баҳоланади.  

-   Яхши биламиз, ўтган йил олий лиганинг 14 клубидан 11таси “Joma” кийди. Бу йилги режалар қандай?
-   Олий лигада ўйнайдиган жамоалар сони яна иккитага ошганини инобатга олсак, ҳозирча “Машъал” билан “Динамо” ҳақида бирор гап айта олмайман. “Олмалиқ” эса бошқа фирма либосларидан фойдаланмоқчи. Яхши биласиз, “Пахтакор” ва “Насаф” бир неча йилдан бери “Adidas”, “Бунёдкор” эса “Jako” маҳсулотларидан фойдаланиб келмоқда. Қолган жамоалар эса “Joma” экипировкаларини харид қилишни маъқул кўришган.

-   Спорт кийимлари Испаниядан олиб келинадими ёки Хитойданми?

-   Албатта, Испаниядан. Лекин катта миқдорда буюртма тушса, унда тўғри Хитойдаги заводдан олиб келамиз.

-   2013 йилги мавсумда фақат учта клуб - “Бухоро”, “Нефтчи” ва “Локомотив” “Joma” кийганди. Ўтган йил эса яна саккизта жамоа шу маҳсулотдан харид қилди. Бирданига кўпчиликнинг “Joma”ни танлашига нима сабаб бўлмоқда?

-   Бу борада шуни айтишим мумкин, биз олий лига бозорига дастлаб “Нефтчи” орқали кириб келганмиз. Демак, “Joma” фирмаси кийимлари жамоаларга ёқяптики, кўпчилик биздан маҳсулот ола бошлади. “Joma” томонидан ишлаб чиқарилаётган кийимлар қулай ва хушбичимлиги билан ажралиб туради.

-   Сиз ҳеч “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф”га “Joma” билан ҳамкорлик қилиш таклифи бўйича чиқдингизми? Уларнинг “Joma”га бўлган қизиқиши қандай?

-   Маълумки, “Пахтакор” узоқ йиллардан бери “Adidas”дан фойдаланиб келади ва уларнинг танловини ҳурмат қиламан. Шу пайтгача “Насаф”га икки марта, “Бунёдкор”га эса олти мартача бирга ишлаш таклиф билан чиқдик. Лекин ҳозирча аниқ жавоб олганимиз йўқ.

-   Нима деб ўйлайсиз, “Joma” маҳсулотлари биринчи лига жамоалари учун қимматлик қиладими?

-   Албатта, кўп нарса клубларнинг йиллик бюджети, молиявий имкониятларига боғлиқ. Ўтган йил бизнинг спорт кийимлардан олий лигага чиқишни мақсад қилган “Шўртан” ва “Қўқон-1912” харид қилганди. Бу йил нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

-   Яқин орада ўйлаб қўйган режаларингиз борми?
-   Водий бўйлаб “Joma”нинг махсус спорт дўконларини очишни мақсад қилганмиз. Биринчи навбатда бу ишни Фарғона вилоятида амалга оширмоқчимиз. Биз “Нефтчи” билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келяпмиз ва бу клуб билан алоқаларимиз яхши. Қолаверса, Фарғонада “Нефтчи”нинг уй ўйинларига кўплаб мухлислар киришини инобатга олиб, дастлаб ўша ерда магазин очиш ниятимиз бор.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика